«MARKAB MULK» компанияси насия савдо (автомобиллар ва электроника) йўналишида фаолият юритади. Тошкент, Олмазор тумани, Бируни-1 массивидаги офисимизга call-марказ оператори керак.
Талаблар:
- Ўзбек тилида мукаммал, тоза ва адабий нутқ билан гаплашиш (рус тилини билиши хам лозим);
- Компьютерда тезкор ишлай олиш, клавиатурада матнни хатосиз ва тез ёзиш;
- Bitrix24 тизими, Telegram ва Excel дастурларида бошланғич ишлаш тажрибаси (агар билмаса, ўзимиз ўргатамиз);
- Эътироз билдираётган ёки тушунмаётган мижозлар билан ҳам хотиржам, қўполлик қилмасдан, мулойим мулоқот қила олиш;
- Бир вақтнинг ўзида ҳам мижозни эшитиб, ҳам маълумотларни тизимга хатосиз кирита олиш;
- Иш жойига ва суҳбатларга кечикмайдиган, вақт қадрини биладиган масъулият.
Асосий вазифалар (иш мазмуни):
- Компанияга келиб тушаётган кирувчи қўнғироқларга (ёки ижтимоий тармоқлардаги сўровларга) регламент бўйича тезкор жавоб бериш;
- Мижозларга насия савдо шартлари, автомобиллар ва электроника маҳсулотлари ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумот бериш;
- Салоҳиятли мижозларнинг буюртмаларини қабул қилиб, уларни Bitrix24 тизимига киритиш ва сотув менеджерларига йўналтириш;
- Юзага келган техник ёки тизимли муаммолар ҳақида ўз вақтида раҳбариятга хабар бериш (Маркабнинг тизимлилик қоидаси).
Биз таклиф қиламиз:
- Барқарор фиксаланган маош ва бажарилган KPI (муваффақиятли қўнғироқлар ва буюртмалар) асосида юқори бонуслар;
- Иш графиги 6/1, кунига 9 соат; меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштириш;
- Ходимларнинг малакасини ошириш курслари ва тренинглари учун Маркаб ташкилоти томонидан 50% тўлов таъминлаб берилади (ўқиш тугагач компанияда 1 йил ишлаб бериш шарти билан);
- Узоқ муддатли ва интизомли ходимлар учун рўзғор маҳсулотлари пакети ва махсус инвестиция лотереяларида иштирок этиш имконияти;
- Замонавий ва шинам офис, аҳил жамоа ва бепул қаҳва/чой.