Банк операцияларининг ички механизмини яхши биласизми? Ғазначилик, дилинг, клиринг, банклараро ҳисоб-китоблар ёки бэк-офисда ишлаган бўлсангиз — бу имконият сиз учун бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги давлат муассасаси Компенсация тўловлари ва операцион тайёргарлик департаменти жамоасига банк операциялари бўйича кучли амалий тажрибага эга эксперт изламоқда.
Асосий вазифалар:
- Компенсация тўловлари стратегияси ва операцион режасини ишлаб чиқишда фаол катнашиш.
- Омонатчилар реестрларини чуқур текшириш ва тасдиқлаш.
- Кафолатланган сумма ҳисоб-китобларини назорат қилиш ва тасдиқлаш.
- Агент банклар билан тўлов механизмларини регулятор ва бошка тарафлар биалн келишиш ва мувофиқлаштириш.
- Бизнес-омбудсман, суд, регулятор ва бошка давлат ташкилотлари сўровлари учун маълумотлар тайёрлаш.
- Омонатчилар мурожаатларини кўриб чиқиш ва рахбариятга маълумотлар тайерлаш.
- Тўлов жараёнида юзага келадиган хатолар ва шикоятларни таҳлил қилиш.
- Ички тартиб-таомиллар, тўлов қоидалари ва методологияларни ишлаб чикиш ва такомиллаштиришда фаол иштирок этиш.
- Раҳбарият учун тўловлар ҳолати бўйича ҳисоботлар тайёрлаш.
Талаб этиладиган малакалар : - банк-молия соҳасида камида 5 йиллик тажриба;
- Back Office, ғазначилик, дилинг, клиринг, банклараро ҳисоб-китоблар, депозит операциялари ёки банк бухгалтерияси йўналишларидан бирида тажриба;
- банк баланси, ҳисобварақлар режаси ва банк операцияларини яхши тушуниш;
- реестрлар ва катта ҳажмдаги молиявий маълумотлар билан ишлаш тажрибаси;
- Excel — юқори даражада;
- инглиз тили — Upper-Intermediate ва ундан юқори.
Биз сизга қуйидаги имкониятларни таклиф этамиз:
- Ўзбекистон молия тизими учун муҳим жараёнларда иштирок этиш;
- Марказий банк ва тижорат банклари билан ҳамкорлик;
- IADI халқаро стандартлари билан ишлаш ва профессионал ривожланиш;
- рақобатбардош меҳнат ҳақи ва барқарор иш муҳити.