Янги очилаётган меҳмонхона ва рестораннинг кундалик фаолиятини мустақил бошқара оладиган, профессионал жамоа шакллантира оладиган ва бизнесни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган тажрибали бошқарувчини ишга таклиф қиламиз. Бизга фақат топшириқларни бажарувчи эмас, балки ишни тизимли ташкил этадиган, ходимларни бошқарадиган, харажатлар ва бюджетни назорат қиладиган ҳамда натижа учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган раҳбар керак.
Асосий вазифалар - Меҳмонхона ва рестораннинг кундалик фаолиятини мустақил бошқариш
- Барча бўлимлар ишини мувофиқлаштириш: қабул ва жойлаштириш, housekeeping, ресторан, ошхона ва маъмурий хизматлар
- Ходимларни танлаш, суҳбатдан ўтказиш, ишга қабул қилиш ва профессионал жамоа шакллантириш
- Ходимлар учун вазифалар, иш стандартлари ва ички тартиб-қоидаларни белгилаш
- Меҳмонларга юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш
- Меҳмонлар фикр-мулоҳазалари ва шикоятларини кўриб чиқиш, муаммоларни тезкор ҳал қилиш
- Даромад ва харажатларни назорат қилиш, ойлик бюджетни тузиш ва бажарилишини таъминлаш
- Харидлар, омбор, маҳсулотлар захираси ва етказиб берувчилар билан ишлашни назорат қилиш
- Меҳмонхона бандлигини, ресторан савдосини ва бизнес даромадини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
- Маркетинг ва мижозларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш
- Раҳбариятга кунлик, ҳафталик ва ойлик ҳисоботлар тақдим этиш
Номзодга қўйиладиган талаблар - Олий маълумот — бакалавр даражасига эга бўлиш
- Меҳмонхона, ресторан ёки хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тажрибаси
- Жамоа тузиш ва ходимларни мустақил бошқариш қобилияти
- Бюджет тузиш, харажатларни назорат қилиш ва ҳисобот тайёрлаш кўникмалари
Иш шароитлари - Янги меҳмонхона ва ресторанни бошидан тизимли йўлга қўйиш
- Бошқарувда мустақиллик ва жамоани шакллантириш
- Иш вақти: 09:00–18:00
- Ҳафтасига 6 иш куни
- Тошкент шаҳри, Южный вокзал мўлжали
- Маош: номзоднинг тажрибаси ва малакасига қараб белгиланади