Ташкент, Сергелийский район, махаллинский сход граждан Кут-Барака, улица Навнихол, 13
Siyobtash.uz — автомобиль шиналари савдоси йўналишида фаолият юритувчи компания ўз жамоасига масъулиятли, ташаббускор ва натижага йўналтирилган ХУДУДИЙ МЕНЕЖЕРни ишга таклиф қилади.
📍 Иш худуди: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
📌 АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР:
• Бириктирилган ҳудудда савдо жараёнларини ташкил этиш ва назорат қилиш;
• Мавжуд мижозлар базасини ривожлантириш ва янги мижозларни жалб қилиш;
• Савдо ҳажми ва тушум кўрсаткичларини ошириш;
• Савдо нуқталари ва ҳамкорлар билан самарали ишлаш;
• Ҳудуддаги бозорни ўрганиш ва рақобатчилар фаолиятини таҳлил қилиш;
• Савдо режаларини шакллантириш ва бажарилишини таъминлаш;
• Ходимлар ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
• Раҳбариятга мунтазам ҳисобот тақдим этиш;
• Компаниянинг белгиланган KPI кўрсаткичларига эришиш.
📋 НОМЗОДГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
• Раҳбарлик тажрибаси бўлиши шарт;
• Савдо соҳасида иш тажрибаси бўлиши;
• Автомобиль шиналари ёки автомобиль эхтиёт қисмлари соҳасида тажриба — афзаллик беради;
• Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини яхши билиш;
• Шахсий автомобил бўлиши шарт;
• Жамоани бошқариш ва натижага йўналтириш қобилияти;
• Музокара олиб бориш ва мижозлар билан ишлаш кўникмаси;
• Таҳлилий фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти;
• Масъулиятли, интизомли ва фаол бўлиш;
• Белгиланган режа ва KPI кўрсаткичлари асосида ишлай олиш.
💼 КОМПАНИЯ ТОМОНИДАН:
• Барқарор ва ўз вақтида тўланадиган маош;
• Натижага қараб бонус ва KPI тизими;
• Расмий ишга жойлашиш;
• Касбий ва лавозим бўйича ўсиш имконияти;
• Қулай иш шароити;
• Профессионал ва ахил жамоа.