Андижан, улица Машраба, 38
Вазифалар:
Банк хизматлари марказида жисмоний ва юридик мижозларга банкнинг барча маҳсулот ва хизматлари бўйича комплекс хизмат кўрсатиш;
Мижозларга депозитлар, кредитлар, тўлов карталари, ҳисоб рақамлари, пул ўтказмалари ва бошқа банк маҳсулотлари бўйича маслаҳат бериш ҳамда расмийлаштириш ишларини амалга ошириш;
Мижозларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва сифатли сервисни таъминлаш;
Банк маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, кросс-сотувларни амалга ошириш ва мижозлар базасини кенгайтириш;
Мижоз ҳужжатларини қабул қилиш, текшириш ва банк ахборот тизимларига киритиш;
Амалдаги тарифлар, шартлар ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ операцияларни тўғри ва ўз вақтида бажариш;
Мижозларнинг мурожаатлари, шикоят ва таклифлари билан ишлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳал этиш;
Банк ахборот тизимлари (IABS ва бошқа дастурлар) орқали операцияларни амалга ошириш;
Банк сирини сақлаш, ички тартиб-қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилиш;
Хизмат кўрсатиш сифати ва мижозлар қониқишини оширишга қаратилган чора-тадбирларда иштирок этиш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк хизматлари маркази, фронт-офис ёки универсал сервис йўналишида камида 2 йил иш тажрибаси;
Банк маҳсулотлари ва хизматлари, ҳисоб-китоб операциялари бўйича билимга эга бўлиш;
Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатларини билиш;
Ўзбек тилини мукаммал билиш, рус тилини билиш афзаллик ҳисобланади;
Банк ахборот тизимлари (IABS ва бошқа дастурлар) билан ишлаш кўникмаси;
Мижозлар билан мулоқот қилиш маданияти, хушмуомалалик ва стрессга чидамлилик;
Масъулиятлилик, диққатлилик, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоада ишлаш қобилияти.
Иш шартлари:
Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
Банк тизимида барқарор иш ўрни ва касбий ўсиш имкониятлари;
Очиқ ва шаффоф иш ҳақи тизими (оклад + KPI), ойига 3 марта иш ҳақи тўланади;
Иш вақти: ҳафтада 5 кун, белгиланган иш графиги асосида;
Замонавий банк хизматлари маркази, қулай иш муҳити ва аҳил жамоа.
Андижан
Не указана
Mikrokreditbank
Андижан
Не указана
ООО Sharda University Uzbekistan
Андижан
до 20000000 UZS
INTER NATION ENGLISH SCHOOL (OOO INTEST MAX)
Андижан
до 9000000 UZS
Андижан
до 8000000 UZS