Ташкент, улица Караташ, 1
Омонатларни кафолатлаш агентлиги давлат молия тизимини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ривожланиш босқичида фаолият юритмоқда ва ушбу муҳим даврда кучли, масъулиятли ва тажрибали лидерларни изламоқда.
Мазкур лавозимнинг асосий мақсади — банк тугатилиши ёки резолюция жараёнида кафолатланган омонатчиларга компенсация тўловларини ўз вақтида, аниқ ва қонунчиликка тўлиқ мувофиқ амалга оширишни таъминлашдир. Шунингдек, Paybox+ мандати доирасида компенсация тўловларини самарали ташкил этиш, ликвидация органлари ҳамда резолюция идоралари билан яқин ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш назарда тутилади.
Агар сиз юқори масъулиятни ўз зиммангизга олишга тайёр, стратегик фикрлайдиган ва давлат аҳамиятига эга жараёнларда фаол иштирок этишни истаган профессионал бўлсангиз, сизни жамоамизга таклиф этамиз.
Асосий вазифалар:
Кафолатланган омонатчиларга компенсация тўловларини режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш
Компенсация суммаларини ҳисоблаш, текшириш ва тўловга тайёрлаш
Агент-банклар ва тўлов провайдерлари билан ишлаш (SLA, назорат, ҳисоботлар)
Банк тугатиш (ликвидация) ва резолюция органлари билан ўзаро мувофиқлашув
Компенсация тўловлари бўйича ички регламентлар, тартиблар ва методологияларни ишлаб чиқиш
Тўлов жараёнлари учун IT тизимларига функционал талабларни белгилаш ва жорий этишда иштирок этиш
Операцион хатарлар, хатолар ва ортиқча тўловларнинг олдини олиш
Компенсация жараёнлари бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш, банклар масъул ходимларини ўқитишда иштирок этиш
Кризис ҳолатларида тезкор қарорлар қабул қилиш ва жараёнларни бошқариш
Талаблар:
Олий маълумот (молия, банк иши, иқтисодиёт ёки ҳуқуқ)
Банк ёки молия соҳасида камида 7 йил иш тажрибаси
Омонатларни кафолатлаш тизими, тўлов операциялари ёки банк операциялари бўйича амалий тажриба
Банк тугатилиши / резолюция жараёнларини тушуниш
Юқори масъулият, стрессга чидамлилик, аналитик фикрлаш
Катта ҳажмдаги маълумотлар ва тўлов жараёнлари билан ишлаш қобилияти
Афзалликлар:
Deposit Insurance / IADI стандартлари бўйича тажриба
Paybox+ ёки компенсация тўловлари симуляция жараёнларида иштирок этганлик
Йирик ҳажмдаги тўлов операцияларини бошқариш тажрибаси
Давлат органлари ёки регуляторлар билан ишлаш тажрибаси
Биз таклиф қиламиз:
Давлат аҳамиятига эга стратегик лойиҳада иштирок
Юқори масъулиятли ва таъсир даражаси катта лавозим
Барқарор иш жойи ва касбий ривожланиш имконияти
Молия секторида уникал тажриба
Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Ташкент
от 20000000 UZS
Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Ташкент
от 20000000 UZS
GLOBAL MEDICAL CENTER
Ташкент
до 20000000 UZS
GLOBAL MEDICAL CENTER
Ташкент
до 20000000 UZS
YUQORICHIRCHIQ ENERGY SYSTEMS
Ташкент
до 22000000 UZS
GLOBAL MEDICAL CENTER
Ташкент
до 20000000 UZS
ACTION-MCFR MEDIAGURUHI
Ташкент
до 20000000 UZS
Ташкент
до 3500 USD
MAXSUS INNOVATSIYA VA TA'MINOT
Ташкент
до 3500 USD
Частное предприятие MEGA-ELECTRO
Ташкент
до 9000 USD