Ташкент, Карасарайская улица, 318
Корхона бухгалтерия ҳисобини амалдаги қонунчилик ва бухгалтерия ҳисоби стандартлари асосида ташкил этиш ва юритиш.
Бухгалтерия ва солиқ ҳисобининг тўғри ҳамда ўз вақтида юритилишини назорат қилиш.
Молиявий, солиқ ва статистик ҳисоботларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва тақдим этиш.
Солиқлар ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаш, уларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш.
Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини назорат қилиш.
Асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа активлар ҳисобини юритиш.
Иш ҳақи, меҳнат таътили пули, касаллик нафақалари ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланишини назорат қилиш.
Бухгалтерия ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилиши ва сақланишини таъминлаш.
Инвентаризация ишларини ташкил этиш ва натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
Корхонанинг молиявий ҳолати бўйича раҳбариятга таҳлилий маълумотлар ва ҳисоботлар тақдим этиш.
Бухгалтерия бўлими ходимлари ишини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Банклар, солиқ органлари, аудиторлар ва бошқа ташкилотлар билан бухгалтерия масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш.
Ички молиявий назоратни кучайтириш ва молиявий хатолар ҳамда қонунбузилишларнинг олдини олиш.
Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш ва электрон ҳисобот тизимлари билан ишлаш жараёнларини такомиллаштириш.
Бухгалтерия ҳисоби, молия ёки иқтисодиёт соҳасида олий маълумот.
Бош бухгалтер лавозимида камида 3–5 йил иш тажрибаси.
Солиқ кодекси ва бухгалтерия ҳисобига оид қонунчиликни яхши билиш.
1C бухгалтерия дастури ва Excel билан ишлаш кўникмаси.
Молиявий ва солиқ ҳисоботларини мустақил тайёрлаш тажрибаси.
Масъулиятлилик, таҳлилий фикрлаш ва жамоани бошқариш қобилияти.
Shartlar:
Ўзбек ва рус тиллиарида мукаммал мулоқат қилиш ва иш юритиш кўникмаларига эга бўлиш
Акционерная Компания Узбектелеком
Ташкент
до 25000000 UZS