Ташкент, 1-й проезд Халкобод, 50
Бизнес аналитикани билиш: Корхоналарнинг бизнес жараёнларини чуқур тушуниб, таҳлил қила олиши шарт. Бу кўникма Техник Топшириқ (ТЗ) тузиш, уни мижоз олдида ҳимоя қилиш, шунингдек, шартнома шартларини тўғри асослаб бериш учун муҳимдир;
Музокара ва тақдимот: Музокара олиб бориш қоидаларини юқори даражада билиши ва ўз таклифларини мижозга аниқ тақдимот (презентация) қилиш кўникмасига эга бўлиши;
Мустақил қарор қабул қилиш: Вазиятни холисона баҳолаб, мустақил ва масъулиятли қарор қабул қила олиш қобилияти;
Жамоада ишлаш: Бошқа бўлимлар (техник жамоа, раҳбарият) билан бир мақсад сари, аҳил ва самарали ишлай олиш кўникмаси;
Совуққонлик ва интизом: Мураккаб вазиятларда ҳиссиётга берилмаслик, эгони назорат қилиш, компания қадриятларига содиқлик ва темир интизомга эга бўлиш;
Касбга муносабат: Сотувчиликни вақтинчалик иш эмас, балки асосий касб сифатида қабул қилган бўлиши;
Шахсий сифатлар: Ташаббускорлик, креативлик, экстравертлик ва доимий энергияга бой бўлиш;
Замонавий технологиялар: Сунъий Интеллект (СИ) воситаларидан кундалик иш жараёнида унумли фойдалана олиш;
Узлуксиз ривожланиш: Ўз устида мунтазам ишлаш ва янги билимларни ўзлаштиришга доимо тайёрлик.
Маҳсулотни чуқур ўрганиш: Компаниянинг барча IT-маҳсулотлари, модуллари ва хизматларини доимий равишда чуқур ўрганиб бориш ҳамда уларнинг бизнес мантиғини тушуниш;
Манфаатларни ҳимоя қилиш: Музокаралар, шартнома тузиш ва келишувлар вақтида мижознинг босимига берилмай, асоссиз чегирмаларга рози бўлмасдан, компания (Datafin) манфаатларини қатъий ҳимоя қила олиш;
"Йўқ" жавобига чидамлилик: Мижознинг рад жавобини ёки "ўйлаб кўраман" деган баҳонасини шахсий ҳақорат ёки фожиа сифатида қабул қилмаслик. "Йўқ"ни музокаранинг тугаши эмас, балки унинг ҳақиқий бошланиши деб билиб, ҳиссиётга берилмасдан мижознинг асл тўсиғини топа олиш маҳорати.
(Эслатма: Қуйидагилар мажбурий талаб эмас, лекин танлов жараёнида Сиз учун жуда катта устунлик (плюс) беради)
Молиявий саводхонлик: P&L, Cash Flow ва Баланс каби бошқарув ҳисоботларини ҳамда уларнинг мантиғини тушуниш. Datafin сотувчиси шунчаки дастур сотувчиси эмас, балки мижозларга рентабеллик ва инвестиция қайтими (ROI) тилида гапира олувчи ҳақиқий "Бизнес-Архитектор"дир.
B2B ва IT-савдо тажрибаси: Йирик бизнес вакилларига ERP/CRM тизимларини сотиш ҳамда BANT матрицаси (Бюджет, Ваколат, Эҳтиёж, Муддат) асосида мижозларни профессионал саралаш тажрибаси.
Эркин мулоқот: Рус ва Инглиз тилларида эркин ҳамда профессионал даражада музокара олиб бора олиш.
💡 Муҳим изоҳ: Агар сизда ушбу билимларнинг айримлари ҳозирча бўлмаса ҳам, лекин қон-қонингизда кучли сотувчилик қобилияти ва ўрганишга бўлган улкан иштиёқ бўлса — барибир биз билан боғланинг! Биз ўз ишининг фидойиларини ўқитиб, "Молиячи-Эксперт" даражасига олиб чиқишга тайёрмиз.
B2B сегментида янги потенциал мижозларни излаб топиш, улар билан алоқа ўрнатиш ва совуқ қўнғироқлар (Cold calls) қилиш;
Қарор қабул қилувчи шахслар ва йирик тадбиркорлар билан узоқ муддатли, мураккаб музокаралар олиб бориш;
Мижоз бизнесига ташхис қўйиб, оғриқли нуқталарни ва корхонани орқага тортаётган "тор бўғинларни" топишда иштирок этиш;
Техник Топшириқ (ТЗ), Тижорат таклифи (КП) ва Махфийлик келишуви (NDA) каби ҳужжатларни тайёрлаш, ҳимоя қилиш ва шартномаларни тузиш;
Тадбиркорларга дастурнинг ўзи барча ишни қилмаслигини, аксинча, тадбиркорнинг ўзи ушбу восита орқали рақамларни назорат қилиши, ҳисоботларни таҳлил қилиши ва тўғри бошқарув қарорларини қабул қилиши кераклигини тушунтириш;
CRM тизимида қатъий интизом билан ишлаш ва бошланган ишни (лойиҳани топширгунга қадар) охирига етказиш;
Мижозлар билан юзма-юз учрашувлар ва корхоналарни жойида ўрганиш учун хизмат сафарларига чиқиш.
Дастур тақдимоти (Презентация): Қарор қабул қилувчи шахсларга (ҚҚШ) дастурий таъминот имкониятларини профессионал даражада тақдимот қилиш ва маҳсулот қийматини визуал ҳамда тушунарли тилда етказиб бериш;
Барқарор даромад: Кафолатланган ойлик маош ва ҳар бир муваффақиятли лойиҳадан юқори фоизли бонуслар;
Профессионал муҳит: Бозорда реал қийматга эга бўлган, мижозларга ҳақиқий фойда келтирадиган мукаммал маҳсулот билан ишлаш тажрибаси;
Узлуксиз таълим: Сотув бўйича тренинглар ва бизнес-аналитика ва молиявий билимларни ошириш бўйича бепул ички таълим тизими;
Замонавий офис, аҳил жамоа ва карьера бўйича кўтарилиш имкониятлари.
Агар сизда юқоридаги кўникмалар мавжуд бўлса ва бизнесни таҳлил қилиб, йирик музокараларни бошқаришга тайёр бўлсангиз — анкетани тўлдиринг ва резюменгизни юборинг!
SERVERPLUS
Ташкент
до 20000000 UZS