Ташкент, Яшнабадский район, улица Махтумкули, 99Б
ВАКАНСИЯ: ТОЖИК ТИЛИНИ БИЛАДИГАН СОТУВ МЕНЕДЖЕРИ (B2C CALL CENTER)
Компания: Alfajr Premium Brand
Ҳозирги кунда жамоамизга тожик тилида эркин мулоқот қила оладиган сотув менеджерини ишга таклиф қиламиз.
Агар сиз тожик тилини яхши билсангиз, одамлар билан мулоқот қилишни ёқтирсангиз ва сотув соҳасида ривожланишни истасангиз, биз сизни жамоамизда кўришдан мамнун бўламиз.
КИМНИ ИЗЛАЙМИЗ
Биз оддий оператор эмас, балки:
• Тожик тилида эркин мулоқот қила оладиган;
• Мижозни ишонтира оладиган ва сотувга олиб келадиган;
• Юқори даромад топишни хоҳлайдиган;
• Ҳар бир қўнғироқни натижага айлантира оладиган сотув менеджерини қидиряпмиз.
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР
• Instagram, Telegram ва сайт орқали келган мурожаатлар билан ишлаш;
• Мижозларга маҳсулот бўйича маслаҳат бериш ва сотувни амалга ошириш;
• Янги ва эски мижозлар билан ишлаш;
• CRM тизимида маълумотларни юритиш;
• Сотувни якунлаш ва буюртмаларни расмийлаштириш;
• Кунлик ва ойлик сотув режаларини бажариш.
ТАЛАБЛАР
• Тожик тилида эркин мулоқот қила олиш (мажбурий);
• Ўзбек тилида эркин мулоқот қила олиш;
• Рус тилини билиш устунлик беради;
• Сотув соҳасида тажриба бўлса яхши, лекин мажбурий эмас;
• Масъулиятли ва интизомли бўлиш.
ШАРТЛАР
• Иш графиги: 6/1;
• Иш вақти: 10:00–19:00;
• Даромад: 7 000 000 – 25 000 000 сўм+
(фикс маош + KPI + сотувдан бонус);
• Бепул ўқув дастури;
• Тайёр лидлар билан ишлаш;
• Карьера ўсиши имконияти.
МУРОЖААТ ҚИЛИШ УЧУН
Резюменгизни юборинг. Мос келган номзодлар суҳбатга таклиф қилинади.