Ташкент, Наманганская улица, 70А
The RDB Group — профессионал жамоа ва ривожланган инфратузилмага эга, Ўзбекистон бўйлаб 16 та филиалда барча савдо каналлари орқали гўшт, деликатеслар, колбаса, сут, қандолат маҳсулотлари ва баққоллик маҳсулотларини сотувчи йирик дистрибьюторлик компанияси.
Тижорат директори масъулият доирасига умумий сони тахминан 300 нафар ходимдан иборат бир нечта жамоаларни бошқариш киради:
— ГК Rozmetov (MEAT) компаниясининг деликатеслар ва колбаса маҳсулотлари савдоси жамоаси, шунингдек, ушбу йўналиш бўйича алоҳида савдо жамоаси ажратилмаган филиалларда сут, қандолат ва баққоллик маҳсулотлари савдоси;
— асосий мижозлар жамоаси (KA);
— савдо маркетинги жамоаси (TM);
— савдо кўникмаларини ўқитиш ва ривожлантириш жамоаси.
Асосий вазифалар:
— Компаниянинг тасдиқланган Стратегик ривожланиш режасига мувофиқ келишилган бизнес мақсадларига (KPI) самарали эришиш учун Тижорат департаментига раҳбарлик қилиш, ягона бизнес жараёнларини такомиллаштириш ва жорий этиш ҳамда жамоада стандартларни ошириш.
— Раҳбарлар ва бутун жамоанинг кўникма ҳамда малакаларини ривожлантириш, янада кучли ва натижадор бошқарув жамоасини шакллантириш;
— Тижорат таҳлили, режалаштириш ва қабул қилинган қарорлар ижроси назорати сифатини ошириш;
— Маркетинг, логистика, молия, HR ва IT билан кросс-функционал ҳамкорлик.
— Савдо бўйича энг яхши амалиётларни кенг миқёсда жорий этиш;
— Бошқарув вертикалининг барча даражаларида раҳбарлик сифатини ошириш;
— Тижорат рисклари, оғишлар ва ўсиш зоналарини ўз вақтида аниқлаш;
— Каналлар, ҳудудлар ва департаментлар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
Номзодга қўйиладиган талаблар:
— Йирик ғарб компанияларида сезиларли натижаларга эришган ҳолда кундалик истеъмол товарлари дистрибуцияси (FMCG) соҳасида иш тажрибаси;
— Раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибаси, шу жумладан тижорат директори, савдо директори ёки савдо бўлими раҳбари лавозимларида ишлаган тажриба;
— Савдо маркетинг, бренд маркетинг ва асосий мижозлар канали бўйича иш тажрибаси устунлик ҳисобланади.
— Стратегияларни ишлаб чиқиш ва муваффақиятли жорий этиш бўйича кучли компетенциялар;
— Музокаралар олиб бориш, лидерлик, жамоавий самарадорлик, жамоа салоҳиятини ривожлантириш кўникмалари ва юқори масъулият;
— Ўзбек тилини билиш - юқори/мукаммал даража (C1/C2): профессионал ва юридик лексикани эркин қўллай олиш, компания номидан ўзбек тилида чиқиш қила олиш.
Иш шароитлари
Ариза топширишга таклиф
Биз ушбу ролни компаниядаги асосий бошқарув лавозимларидан бири деб биламиз. Бизга кенг кўламни бошқара оладиган, самарали тизим қура оладиган, одамлар, жараёнлар ва ижро интизоми орқали улкан натижаларга эриша оладиган кучли тижорат етакчиси керак.
Агар Сизда керакли тажриба ва малакага эга бўлсангиз ҳамда бундай масъулият даражаси Сизга яқин бўлса, ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишдан мамнун бўламиз.
Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси
Ташкент
Не указана
Евразийский банк развития
Ташкент
Не указана
Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси
Ташкент
Не указана
RESURS RECRUITMENT PERSONNEL
Ташкент
от 3000 USD
Ташкент
до 3000 USD
НОУ Westminster International University in Tashkent
Ташкент
до 30000000 UZS