Молия бўлими бошлиғи, мутахассиси

ARIF GROUP UNITED

Молия бўлими бошлиғи, мутахассиси

Ташкент, жилой комплекс Зарафшан сити

Описание вакансии

Молия соҳасида тажрибага эга бўлган мутахассислар учун ARIF HOLDING вакансия эълон қилади.
Соҳамиз – Яшил энергия соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, қуёш панеллари савдоси ва фотоэлектростанциялар қуриш.

Tаклиф қилинаётган вазифалар:
1) Активлар, лойиҳалар ва амалиётларнинг молиявий таҳлили, молиявий моделлар, бюджет назорати, пул оқимларини бошқариш, инвесторлар ва таъсисчиларга молиявий ҳисоботларни тайёрлаш;

2) Корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари (Performance metrics) ва ходимларни рағбатлантириш тизими (KPI) таҳлили ва назоратини;

3) Трансформация ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш (ERP тизимига ўтилишини бошқариш);

4) Тендер ва танлов асосида амалга ошириладиган лойиҳаларда қатнашиш, ҳужжатлар тайёрлаш ва ижрони назорат қилиш;

5) Мижозларнинг молиявий фаолияти, тўлов қобилияти ва кредит тарихини ўрганиш асосида скоринг ўтказиш, шартнома ва керакли ҳужжатларни расмийлаштириш (ислом молияси асосида муддатли тўловга сотиш амалиёти билан шуғулланиш).

Талаблар:
Маълумоти: иқтисодиёт ва молия соҳасида олий (олий ўқув юрти бакалавр ёки магистратура битирувчилари);

Чет тилларини билиши: рус ёки инглиз тилини яхши билиши, хат ва ҳужжатлар билан ишлай олиш.

Иш ҳақи: KPI асосида, бошланишига тажриба ва лавозимига қараб 8-12, 15-18 млн (қобилиятига ва натижаларига қараб, ўз ишининг устаси бўлса, бундан юқори бўлиши ҳам мумкин).

Қўшимча имтиёз ва қулайликлар: тушлик ва йўл харажати қопланиши, ётоқ жой билан таъминланиши мумкин. Шаҳар марказида жойлашган, шинам ва барча шароитларга эга офис.

Қўшимча устунлик беради:

- энергетика соҳасида ишлаганлик ёки тушунчаларга эгалиги;

- IT-технологиялар ва сунъий интеллектдан юқори даражада фойдалана олиш қобилияти, Excel, Google sheets мураккаб функциялари, Power query, Power BI, SQL, Data analitika бўйича билим ва кўникмалар;

- IFRS бўйича ўқиганлик ёки ўқиётганлиги;

- креатив фикрлаш, янгиликка интилувчанлик, лидерлик ва муаммоларни ечиш қобилияти;

- хитой, инглиз ёки рус тилида эркин сўзлаша олиш.
(ҳар бир устунлик алоҳида қўшимча қиймат)

Навыки
  • Финансовый анализ
  • Финансовая отчетность
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

ЕТАКЧИ МУТАХАССИС (ИҚТИСОДЧИ – МАЪЛУМОТЛАР ТАХЛИЛЧИСИ)

Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике

  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

Рекомендуем

Таълим дастурини ишлаб чиқиш ва ўқув-услубий таъминоти бўлими бош мутахассиси

Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике

  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

Национальная телерадиокомпания O'ZBEKISTON

Юрист-бош мутахассис

Национальная телерадиокомпания O'ZBEKISTON

  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

Ёшлар билан ишлаш бўйича мутахассис

TOSHKENT SHAHRIDA SANKT-PETERBURG DAVLAT UNIVERSITETI FEDERAL DAVLAT BUDJETI OLIY TA`LIM MUASSASASI FILIALI

  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

  • Ташкент

  • до 20000000 UZS

ЧАКБ «ДАВР БАНК» 
  • Ташкент

  • до 8000000 UZS

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию