Лавозим ҳақида:
Лойиҳа офиси фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқаро ташкилотлар (жумладан, Жаҳон банки ва донорлар) билан ҳамкорлик доирасидаги шартномалар ва ҳуқуқий ҳужжатларни юритиш учун тажрибали юрист қидирилмоқда.
Асосий вазифалар:
- Лойиҳа доирасидаги барча ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва келишиш
- Миллий ва халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш
- Донор ташкилотлар билан шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
- Давлат органлари билан ҳуқуқий муносабатларни мувофиқлаштириш
- Лойиҳа фаолиятида ҳуқуқий хатарларни аниқлаш ва камайтириш
- Тендер ва харид жараёнларида ҳуқуқий ҳамроҳлик
Талаблар:
- Юридик олий маълумот
- Камида 5 йиллик иш тажрибаси (афзал: халқаро лойиҳаларда)
- Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, АБР ва бошқалар) тартиб-қоидаларини тушуниш устунлик беради
- Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш, инглиз тили — ишчи даражада
- Шартномавий ҳуқуқ ва давлат-хусусий шериклик соҳасида тажриба
- Аналитик фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти
Биз таклиф қиламиз:
- Рақобатбардош иш ҳақи (натижага қараб келишилади)
- Халқаро лойиҳада ишлаш имконияти
- Профессионал ўсиш ва халқаро тажриба
- Давлат даражасидаги муҳим ташаббусларда иштирок
Қўшимча устунликлар:
- Жаҳон банки ёки бошқа донор лойиҳаларида ишлаганлик
- FIDIC шартномалари билан ишлаш тажрибаси