Клиринг ва транзит ҳисобрақамларни таҳлил қилиш департаменти Етакчи мутахассис

Xalq Banki

Клиринг ва транзит ҳисобрақамларни таҳлил қилиш департаменти Етакчи мутахассис

Ташкент, Чиланзарский район, проспект Бунёдкор, 7Б к3

Описание вакансии

Талаблар:
  • Олий маълумот — иқтисодиёт, молия, банк иши, ахборот технологиялари ёки математика йўналишлари бўйича.
  • Банк, молия-кредит ташкилотлари ёки маълумотлар таҳлили соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси. SQL, Microsoft Power BI ва маълумотлар базалари билан ишлаш, Python(Pandas) оркали катта хажмдаги маълумотларга ишлов бериш тажрибасига эга номзодларга устунлик берилади.
  • Банк карталари (Uzcard, Humo, Visa, Mastercard) бўйича клиринг операциялари, тўлов тизимлари, транзит ҳисобрақамлар, молиявий маълумотларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларни шакллантириш.
  • Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва солиштириш;
    Excel ва Pivot Table орқали ҳисоботлар тайёрлаш;
    Банк карталари бўйича операциялар, клиринг жараёнлари ва ҳисоб-китобларни тушуниш;
    Маълумотлардаги тафовутлар, такрорий ёзувлар ва хатоларни аниқлаш;
    BI Ҳисоботларни автоматлаштириш ва натижаларни ҳужжатлаштириш.
  • Зарурий ҳолларда — SQL, маълумотлар таҳлили, банк иши ёки ахборот технологиялари бўйича сертификатлар.
  • Таҳлилий фикрлаш ва юқори даражадаги диққат-эътибор.
  • Молиявий маълумотлар махфийлигини сақлаш ва ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш.
  • Масъулиятлилик, жамоада ишлаш ва белгиланган муддатларга амал қилиш.
Мажбуриятлар:
  • Uzcard, Humo, Mastercard/Visa ва бошқа тўлов тизимлари бўйича клиринг операцияларини таҳлил қилиш, маълумотларни солиштириш ҳамда аниқланган тафовутларни ўрганиш.
  • MUNIS тизими бўйича тўлов операциялари ва сессияларини таҳлил қилиш, маълумотларни солиштириш, ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини назорат қилиш, аниқланган тафовутларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда KPI кўрсаткичлари бўйича таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш ва автоматлаштириш.
  • Транзит ҳисобрақамлар ва клиринг операциялари бўйича маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилиш, хатолар ва номувофиқликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.
  • BI, SQL ва Excel воситалари орқали таҳлилий сўровлар, ҳисоботлар ва назорат механизмларини ишлаб чиқиш, мавжуд жараёнларни автоматлаштириш ҳамда раҳбарият учун таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.

Шароитлар:

Қулай иш жойи;

Корпаратив тренинг;

Бебаҳо трансформация тажрибаси;

24 кунлик пуллик таътил.

Навыки
  • Английский язык
  • русский язык
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию