Операцион менежер кондитерлик корхонасига

Операцион менежер кондитерлик корхонасига

Ташкент, улица Фараби

Описание вакансии

Менежер-бошқарувчи (кондитерлик бизнеси)

Тошкент шаҳридаги Xan Cake кондитерлик корхонасига (ишлаб чиқариш цехи ва чакана савдо дўкони) бизнес жараёнларини бошқара оладиган менежер-бошқарувчи керак.

Хизмат вазифалари:

  • Ишлаб чиқариш цехи ва савдо дўконининг кундалик ишини ташкил этиш ва назорат қилиш
  • Ходимлар (кондитерлар, сотувчилар) иш жадвалини тузиш, вазифаларни тақсимлаш ва бажарилишини назорат қилиш
  • Янги ходимларни излаш, ишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш
  • Хом ашё ва маҳсулот қолдиқларини назорат қилиш, таъминотчилар билан ишлаш, буюртмалар бериш
  • Сифат ва санитария стандартларига риоя этилишини таъминлаш
  • Кундалик савдо ва молиявий ҳисоботларни юритиш (касса, склад, харажатлар), ойлик натижаларни таҳлил қилиш
  • Онлайн буюртмалар (Instagram, Telegram) ва етказиб бериш жараёнини назорат қилиш
  • Мижозлар билан ишлаш, шикоят ва мураккаб вазиятларни ҳал этиш
  • Маркетинг ва акциялар бўйича раҳбарият билан ҳамкорлик қилиш
  • Савдони ошириш ва харажатларни камайтириш бўйича таклифлар киритиш
  • Раҳбарга ҳафталик ва ойлик ҳисоботлар тақдим этиш

Талаблар:

  • Ишлаб чиқариш, савдо ёки умумий овқатланиш соҳасида бошқарув лавозимида камида 1 йиллик тажриба (кондитерлик соҳаси афзаллик)
  • Жамоани бошқариш, вазифа қўя олиш ва натижани талаб қилиш кўникмаси
  • Excel/Google Таблица ва склад, касса дастурлари билан ишлай олиш
  • Молиявий ҳисоб-китобларни (таннарх, маржа, P&L) тушуниш
  • Масъулиятлилик, мустақил қарор қабул қила олиш, стрессга чидамлилик
  • Ўзбек ва рус тилларини яхши билиш

Шароитлар:

  • Иш жадвали: 6/1 , 8:00-17:00
  • Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Янги Тошми
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

KHAN BARAKA DECOR
  • Ташкент

  • до 15000000 UZS

VIVAMED CENTER
  • Ташкент

  • до 10000000 UZS

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию