Ташкент, улица Беруни
Сотув оператори
Musaffo Tour — Ўзбекистонда Умра сафарларини ташкил этиш йўналишида фаолият юритувчи компания. Жамоамиз кенгайиши муносабати билан Сотув оператори лавозимига янги ходимларни ишга таклиф қиламиз.
Асосий вазифалар:
Кирувчи мурожаатлар билан телефон орқали ишлаш;
Мижозларга Умра пакетлари ва сафар шартлари ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
Мижоз эҳтиёжини аниқлаш ва мос Умра пакетини таклиф қилиш;
Мижозларни сотув жараёнининг барча босқичларида кузатиб бориш;
Мижозлар билан қайта алоқа ўрнатиш;
CRM тизимида мижозлар билан ишлаш;
Белгиланган сотув режаларини бажариш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Ўзбек тилида равон ва саводли мулоқот қила олиш;
Хушмуомала ва коммуникация қобилияти юқори бўлиш;
Сотув соҳасига қизиқиш;
Масъулиятли ва интизомли бўлиш;
Натижага йўналтирилган ёндашув;
Янги билим ва кўникмаларни тез ўзлаштириш;
Сотув соҳасида тажрибага эга бўлиш — устунлик беради.
Биз таклиф қиламиз:
Барқарор иш жойи;
Фикс маош + сотув натижасига қараб бонус;
Даромадни ошириш имконияти;
Замонавий ва қулай иш муҳити;
Дўстона ва профессионал жамоа.
Иш жойи: Тoshkent shahri, Olmazor tumani
Иш вақти: 09:00 dan 19:00 gacha
RAY OF DREAMS CONSULT1NG
Ташкент
до 5000000 UZS