Ташкент, Яшнабадский район, улица Махтумкули, 99Б
ВАКАНСИЯ: СОТУВ МЕНЕЖЕРИ (ТОЖИК ТИЛИДА) — CALL CENTER
Компания: Alfajr Premium Brand
Ҳозирги кунда Тожикистон йўналишини кенгайтириш муносабати билан жамоамизга тожик тилида эркин мулоқот қила оладиган сотув менежерини ишга таклиф қиламиз.
Агар сиз сотув соҳасида ишлашни хоҳласангиз, тожик тилида бемалол гаплаша олсангиз ва юқори даромад топишни мақсад қилган бўлсангиз, сизни жамоамизда кўришдан мамнун бўламиз.
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР:
• Кирувчи мурожаатлар билан ишлаш;
• Мижозларга маҳсулотлар ҳақида тўлиқ маълумот бериш;
• Мижоз эҳтиёжини аниқлаб, сотувни амалга ошириш;
• Янги ва мавжуд мижозлар билан алоқани давом эттириш;
• CRM тизимида маълумотларни юритиш;
• Кунлик ва ойлик сотув режаларини бажариш;
• Сотув бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.
ТАЛАБЛАР:
• Тожик тилида эркин мулоқот қила олиши (мажбурий);
• Ўзбек тилини билиши;
• Рус тилини билиши устунлик беради;
• Сотув соҳасида тажриба бўлса яхши, лекин мажбурий эмас;
• Мулоқот кўникмалари яхши бўлиши;
• Масъулиятли ва интизомли бўлиши;
• Натижага ишлай олиши.
ИШ ШАРОИТЛАРИ:
• Иш графиги: 6/1;
• Иш вақти: 10:00 – 19:00;
• Фикс маош + KPI + сотувдан бонус;
• Даромад натижага қараб мунтазам ўсиб боради;
• Бепул ўқув дастури;
• Карьера ўсиши имконияти.
БИЗ НИМАНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ?
• Тайёр лидлар билан ишлаш;
• Кучли жамоа ва тайёр сотув тизими;
• Доимий ривожланиш ва ўқиш имконияти;
• Халқаро йўналишда фаолият юритувчи компанияда ишлаш.
Резюменгизни юборинг.
Талабларга мос келган номзодлар суҳбатга таклиф қилинади.
YATT XAMRAYEV SHERZOD IZATULLA O`G`LI
Ташкент
до 10000000 UZS
Keller Williams Uzbekistan
Ташкент
до 15000000 UZS