Вазифалар:
Савдони бошқариш ва режаларни бажариш
- Ҳудуд бўйича савдо стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Савдо ҳажми ва тушум бўйича белгиланган режаларнинг бажарилишини таъминлаш;
- Бозор, рақобатчилар ва соҳадаги тенденцияларни таҳлил қилиш ҳамда стратегияни тузиш;
- Компания маҳсулотларини бозорда самарали тарғиб қилиш жараёнини назорат қилиш.
Жамоани бошқариш
- Тиббий вакилларни танлаш, ўқитиш ва адаптация қилиш;
- Жамоага вазифалар белгилаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
- Ходимлар фаолиятини баҳолаш мақсадида мунтазам ҳудудий ташрифлар (field visits) ўтказиш;
- Жамоани рағбатлантириш, ривожлантириш, тренинг ва коучинглар ташкил этиш.
Мижозлар билан ишлаш
- Асосий ҳамкорлар (дорихоналар, дистрибьюторлар ва даволаш муассасалари) билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва ривожлантириш;
- Музокаралар олиб бориш, шартномалар тузиш, ҳамда ҳамкорлик шартларини келишиш;
- Етказиб бериш, дебитор қарздорлик ва логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш.
Режалаштириш ва ҳисобот
- Ҳудуд бўйича савдо натижаларини таҳлил қилиш ва прогнозлар тайёрлаш;
- KPI, савдо режалари ва молиявий кўрсаткичлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
- Маркетинг фаолиятларини режалаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашда иштирок этиш.
Маркетинг тадбирларини мувофиқлаштириш
- Конференциялар, кўргазмалар ва маҳсулот тақдимотларини ташкил этишда иштирок этиш;
Компания стандартларига риоя қилиш
- Компаниянинг корпоратив стандартларига амал қилинишини таъминлаш;
- Фармацевтика соҳаси этикаси ва амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
Биз таклиф қиламиз:
Расмий ишга жойлаштириш ва барқарорлик
- Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
- Тўлиқ ижтимоий пакет (меҳнат таътили, касаллик варақаси ва бошқа қонуний кафолатлар).
Рақобатбардош иш ҳақи
- Доимий маош + KPI натижаларига асосланган бонуслар;
- Режани бажарганлик учун қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар.
Қулай иш шароитлари:
- 5 кунлик иш тартиби (5/2); 9:00- 18:00
- Корпоратив мобиль алоқа ва ноутбук;
- Транспорт ва хизмат сафарлари харажатларини компенсация қилиш (заруратга кўра).
Ривожланиш имкониятлари
- Компания ҳисобидан малака ошириш ва корпоратив тренингларда иштирок этиш;
- Компания ичида карьерa ўсиши имконияти (масалан, Маркетинг директори лавозимигача).
Қўшимча имтиёзлар
- Корпоратив тадбирлар, тренинглар, конференциялар ва саёхатлар;
- Ходимлар учун махсус лояллик ва рағбатлантириш дастурлари.