Ташкент, Алмазарский район, махаллинский сход граждан Чустий
Ўзбек тилида мукаммал, тоза ва адабий нутқ билан гаплашиш (рус тилини билиши хам лозим);
Компьютерда тезкор ишлай олиш, клавиатурада матнни хатосиз ва тез ёзиш;
Bitrix24 тизими, Telegram ва Excel дастурларида бошланғич ишлаш тажрибаси (агар билмаса, ўзимиз ўргатамиз).
Эътироз билдираётган ёки тушунмаётган мижозлар билан ҳам хотиржам, қўполлик қилмасдан, мулойим мулоқот қила олиш;
Бир вақтнинг ўзида ҳам мижозни эшитиб, ҳам маълумотларни тизимга хатосиз кирита олиш;
Иш жойига ва суҳбатларга кечикмайдиган, вақт қадрини биладиган масъулият.
Асосий ВАЗИФАЛAРИ (Иш мазмуни):
Компанияга келиб тушаётган кирувчи қўнғироқларга (ёки ижтимоий тармоқлардаги сўровларга) регламент бўйича тезкор жавоб бериш;
Мижозларга насия савдо шартлари, автомобиллар ва электроника маҳсулотлари ҳақида тўлиқ ва тўғри маълумот бериш;
Салоҳиятли мижозларнинг буюртмаларини қабул қилиб, уларни Bitrix24 тизимига киритиш ва сотув менеджерларига йўналтириш;
Юзага келган техник ёки тизимли муаммолар ҳақида ўз вақтида раҳбариятга хабар бериш (Маркабнинг тизимлилик қоидаси).
Барқарор фиксаланган маош ва бажарилган KPI (муваффақиятли қўнғироқлар ва буюртмалар) асосида юқори бонуслар;
Ходимларнинг малакасини ошириш курслари ва тренинглари учун Маркаб ташкилоти томонидан 50% тўлов таъминлаб берилади (ўқиш тугагач компанияда 1 йил ишлаб бериш шарти билан);
Узоқ муддатли ва интизомли ходимлар учун рўзғор маҳсулотлари пакети ва махсус инвестиция лотереяларида иштирок этиш имконияти;
Замонавий ва шинам офис, аҳил жамоа ва бепул қаҳва/чой.