Асосий вазифалар: - пахта, ғалла (буғдой) ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича ишларни режалаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
- агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
- ер тайёрлаш, экиш, парвариш, озиқлантириш, суғориш, ҳимоя қилиш ва ҳосил йиғим-терими жараёнларини бошқариш;
- агрономлар, сектор раҳбарлари, бригадирлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, ҳосилдорлик ва ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
- минерал ўғитлар, уруғлик, кимёвий воситалар ва бошқа ресурслардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишни назорат қилиш;
- ички ҳисоботларни юритиш ва раҳбариятга мунтазам ахборот тақдим этиш;
- меҳнат интизоми, меҳнат муҳофазаси ва ички тартиб қоидаларига риоя этилишини таъминлаш.
Номзодга қўйиладиган талаблар: - агрономия соҳасида олий маълумот;
- пахта, буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш бўйича камида 5 йиллик амалий тажриба;
- камида 3 йил раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши;
- агротехнологиялар, тупроқшунослик, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва озиқлантириш бўйича чуқур билим;
- катта жамоани бошқариш, вазифаларни тўғри тақсимлаш ва натижага йўналтирилган ишни ташкил қилиш қобилияти;
- юқори даражадаги бошқарув, таҳлил қилиш, режалаштириш ва қарор қабул қилиш кўникмалари;
- MS Excel, Word ва замонавий агрономик ахборот тизимларидан фойдаланиш кўникмаси;
- хизмат сафарларига тайёрлик.
Биз таклиф қиламиз:
- барқарор ва ишончли компанияда ишлаш;
- рақобатбардош иш ҳақи (суҳбат натижаларига кўра);
- хизмат вазифаларини бажариш учун зарур шарт-шароитлар;
- профессионал ривожланиш ва карьера ўсиши имконияти;
йирик агросаноат лойиҳаларида иштирок этиш имконияти.
Агар Сиз юқори натижага интиладиган, кучли раҳбарлик салоҳиятига эга ва замонавий агротехнологияларни яхши биладиган мутахассис бўлсангиз, жамоамизга қўшилишга таклиф қиламиз.