Ташкент, улица Батыра Закирова, 2
Обязанности:
- Ўзбекистон МТРК Марказий аппарати Юридик бўлимига келиб тушадиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини, ички ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юридик экспертизадан ўтказиш, улар юзасидан таклиф ва эътирозлар, аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш;
- норматив-ҳуқуқий хужжатлар, ички ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига эътирозлари бўлмаган тақдирда юридик хулоса тайёрлаш (юридик хулоса асосан бўлим бошлиғи томонидан имзоланади, екин бўлим бошлиғи йўқ вақтда тегишли лойиҳаларга виза қўйиш талаб этилади);
- иқтисодий ва фуқаролик судларига даъво аризалар ва шу соҳага оид бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, суларда иштирок этиш;
- хўжалик шартномаларини (жумладан давлат харидлари, реклама-тижорат, интеллектуал мулк соҳасида) мустақил равишда юридик экспертизадан ўтказиш, хўжалик шартномаларини эркин равишда тайёрлаш;
- қонунчилик билан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари учун белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариш (асос: ПҚ-2733, 19.01.2017й. ва бошқ.);
- қонунчилик талабига кўра номзод юридик хизматга ишга кириши учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан суҳбатдан ўтказилади ва келишилади (асос: ПҚ-2733, 19.01.2017й., Адлия вазирлиги рўйхат № 3444, 05.07.2023й.).
Требования:- олий юридик маълумот;
- давлат ташкилотлари юридик хизмати йўналишида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиш (норма ижодкорлиги соҳасини билиш афзаллик ҳисобланади);
- асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролик, меҳнат, шартномавий-ҳуқуқий, иқтисодий муносабатлар қонунчилигини чуқур билиш ва тушуниш;
- иқтисодий ва фуқаролик суд жараёнларида иштирок этганлик тажрибаси;
- ўзбек тилида бемалол мулоқот қилиш, жумладан лотин алифбосида иш юритиш (рус тилини билиш афзаллик ҳисобланади);
- катта хажмдаги маълумотлар, жумладан электрон ҳужжатлар билан ишлаш, компьютер тизимидаги асосий дастурларда эркин ишлаш, Ms Word, Ms Excel дастурларини юқори даражада билиш (edo.ijro, loyiha.adliya - электрон платформаларда ишлашни билиш афзаллик ҳисобланади).
Условия:- Тошкент шаҳри марказида жойлашган барча шароитларга эга бино;
- қонунчилик билан юридик хизмати ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларга эга иш жойи (Адлия вазирлиги рўйхат № 2863, 28.02.2017й.)
- ойлик иш ҳақи – 10-12 млн.сўм (қўшимча тўловлар кўп йиллик иш стажи ва юридик хизмат соҳасидаги мартаба даражасига қараб тўланади);
- меҳнат фаолияти тўлиқ равишда меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади (бюджет ташкилоти, расмий иш, ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, касаллик варақаси ва ҳ.к.), иш ҳақи ўз вақтида тўланади.
Национальный комитет Республики Узбекистан по статистике
Ташкент
до 17000000 UZS
Ташкент
от 10000000 UZS