"Дастурларни татбиқ қилиш мутахассиси" (Внедренец)

SOFTWARE SYSTEMS

"Дастурларни татбиқ қилиш мутахассиси" (Внедренец)

Ташкент, 1-й проезд Халкобод, 50

Описание вакансии

Datafin жамоаси 10 йилдан ортиқ амалий тажрибага эга бўлиб, ишлаб чиқариш, логистика ва савдо соҳаларидаги энг йирик ва мураккаб лойиҳаларни (жумладан, 1С, Odoo ва бошқа ERP тизимларини) автоматлаштириш билан шуғулланиб келмоқда. Ҳозирда кенг кўламли янги шартномалар имзолангани сабабли, жамоамизга энергияга тўла, мураккаб вазиятларда ечим топа оладиган ва узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр мутахассисларни қидирмоқдамиз.

Агар сиз янги технологияларга қизиқсангиз, мижозлар билан юзма-юз ишлашдан чўчимасангиз ва йирик бизнес лойиҳаларда ўз улушингизни қўшмоқчи бўлсангиз — бу имконият сиз учун!

Сизнинг асосий вазифаларингиз:

  • Бошқарув, молиявий ҳисоб ва ERP тизимларини мижозларнинг корхоналарида (йирик заводлар, ишлаб чиқариш цехлари ва логистика марказларида) ўрнатиш ва ишга тушириш;
  • Мижоз ходимларини тизимдан тўғри фойдаланишга ўргатиш ва пайдо бўладиган саволларга профессионал даражада жавоб бериш;
  • Хизмат сафарларига чиқиш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал қилиш;
  • Иш жараёнида юзага келадиган босим ва қаршиликлар билан (ходимларнинг янги тизимга кўникишдаги қийинчиликлари) вазминлик ва юқори касбий маданият орқали ишлаш.

Бизнинг номзодга қўядиган талабларимиз:

  • Ёши: 25 ёшгача (бизга ғайратли, замонавий бошқарув мантиғини тез ўзлаштирувчи кадрлар керак);
  • Манзил: Тошкент шаҳрида доимий яшовчи;
  • Тажриба: Аввал айнан шу соҳада (IT лойиҳаларни татбиқ қилиш ёки техник қўллаб-қувватлашда) амалий фаолият юритган бўлиши;
  • Билим: ERP тизимлари архитектурасини тушуниши; молиявий ҳисоб (P&L, даромад-харажатлар, кирим-чиқим, дебитор-кредитор, Бюджетлаштириш) ва бизнес жараёнлари бўйича базавий маълумотга эга бўлиши;
  • Технологик кўникмалар: Кундалик ишларда Сунъий Интеллект (AI) воситаларидан самарали фойдалана олиши, янги технологияларни яхши тушуниши ва ўз соҳаси янгиликларини мунтазам кузатиб бориши.

Шахсий хислатлар (Soft Skills):

  • Стрессга чидамлилик ва масъулият: Юқори иш юкламасини (нагрузкани) кўтара оладиган ва вазифани эгалик ҳисси билан охирига етказадиган;
  • Муомала маданияти: Мижозлар билан хушмуомала бўла оладиган, соғлом мулоқот қилувчи ва вазиятларга босиқлик билан муносабат билдирадиган;
  • Ривожланишга интилиш: Ўрганишга ва янгиликларга доим очиқ бўлган;
  • Қадрият ва интизом: Корпоратив маданиятимизга мос келадиган, тартиб-интизомли ва узоқ муддатли ҳамкорликни мақсад қилган (биз тез-тез иш алмаштирадиганларни қидирмаяпмиз).

Биз нима таклиф қиламиз?

  • Ойлик маош ва Бонуслар (Сизнинг даромадингиз чегараланмаган): Даромадингиз 3 қисмдан иборат бўлади - Кафолатланган База (барқарорлик учун), KPI бонуслари (муаммоларни тез ҳал қилганингиз ва мижозни яхши ўргатганингиз учун ойма-ой тўланадиган фоизлар) ва KRI лойиҳа улуши (йирик лойиҳалар муваффақиятли топширилганда бериладиган йирик мукофот пуллари).
  • Барқарорлик ва ижтимоий ҳимоя: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ тўлиқ расмий ишга қабул қилиш ҳамда йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили;
  • Қизиқарли вазифалар: Мураккаб ва йирик бизнес лойиҳаларда иштирок этиш орқали бозорда талаб юқори бўлган кучли тажриба орттириш;
  • Мотивация ва дам олиш: Профессионал жамоа билан касбий ўсиш учун яратилган барча шароитлар, шунингдек, меҳнатингизни қадрлаш сифатида йилда бир марта ташкил этиладиган жамоавий саёҳатлар.
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию