Методолог

Методолог

Ташкент, улица Караташ, 1

Описание вакансии

Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги — банк тизимидаги жисмоний шахсларнинг омонатларини ҳимоя қилишни таъминловчи мустақил ваколатли орган ҳисобланади. Агентликнинг асосий вазифаси — молиявий барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш ва депозитлар кафолатини амалга оширишдир.

Ҳозирда Агентлик ўз фаолиятини ривожлантириш ва барча ички жараёнларни тизимли ташкил этиш босқичида бўлиб, малака ва тажрибага эга Методолог мутахассисини жамоасига таклиф этади.

Асосий вазифалар:

  • Агентликнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш: регламентлар, низомлар, йўриқномалар, стандартлар, методикалар, лавозим йўриқномалари.

  • Тузилма бўлинмалари фаолиятини тизимлаштириш ва бизнес жараёнларни тавсифлаш.

  • Янги жараён ва процедураларни жорий этишда департаментларга методологик ёрдам бериш.

  • Идоралараро ҳужжатлар, ҳисобот шакллари ва иш жараёнини бошқарувчи стандартларни ишлаб чиқиш.

  • Қонунчиликдаги ўзгаришларни кузатиб бориш ва уларни ички ҳужжатларга татбиқ этиш.

  • Ҳужжатлар юзасидан таҳлилий маълумотлар, таққослама жадваллар ва изоҳнома тайёрлаш.

  • Агентлик ходимларини ички ҳужжатларни тўғри қўллаш ва амалга ошириш бўйича маслаҳат билан таъминлаш.
Талаблар:
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини яхши билиш.

  • Ички назорат, риск-менежмент, комплаенс ва жараёнли бошқарув асосларини билиш.

  • Ҳужжат айланмаси ва ички регламентларни ишлаб чиқиш амалиётида тажрибага эга бўлиш.

  • Microsoft Office (Word, Excel, PowerPoint, Visio) ва Google Docs билан ишлаш кўникмалари.

  • Таҳлилий фикрлаш, тизимли ёндашув ва катта ҳажмдаги маълумотни тузатиш қобилияти.

  • Олий маълумот — ҳуқуқшунослик, давлат бошқаруви, иқтисодиёт ёки менежмент соҳасида

  • Давлат тузилмалари, молиявий ташкилотлар ёки халқаро лойиҳалардаги тажриба афзаллик ҳисобланади.

Таклиф этамиз:
  • Рақобатбардош иш ҳақи + байрамларда бонус ва мукофотлар.

  • Халқаро курслар ва сертификатлар харажатлари — ўқиб битирганлик ҳақида сертификат тақдим этилганда қоплаб берилади.
  • Стратегик роль — топ-менежмент билан бевосита ишлаш имконияти.

  • Меҳнат шароити: замонавий офис муҳити, малака ошириш имкониятлари.
Навыки
  • Разработка методологии инвестиционного управления
  • Банковские операции
  • Разработка регламентов
  • Должностные инструкции
  • Международное право
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

UZCARD (АО ЕОПЦ)
  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
AVO.UZ
  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
FULL STACK SOLUTION

Главный методолог

FULL STACK SOLUTION

  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
Garant bank
  • Ташкент

  • Не указана

Методолог

KAFOLAT HAYOT INSURANCE

  • Ташкент

  • Не указана

AVO.UZ
  • Ташкент

  • Не указана

АКБ Тенге Банк

Методолог

АКБ Тенге Банк

  • Ташкент

  • Не указана

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию