«Айнимо» — fashion retail соҳасида фаолият юритувчи, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар савдоси билан шуғулланувчи ривожланаётган компания. Компания мижозларга замонавий маҳсулотлар, юқори сервис ва кенг ассортиментни таклиф этади.
Компания хақида
Биз fashion retail йўналишида фаолият юритувчи, ўсиш босқичидаги компаниямиз. Мақсадимиз — мижозларга замонавий, сифатли ва талабгир маҳсулотларни таклиф қилиш ҳамда ассортиментни доимий равишда ривожлантириб бориш.
Лавозим вазифалари
- Компаниянинг закуп стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
- Ассортиментни шакллантириш ва бошқариш.
- Сотувлар, қолдиқлар ва бозор тенденцияларини таҳлил қилиш.
- Янги маҳсулот ва коллекцияларни танлаш.
- Етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш ва ҳамкорликни ривожлантириш.
- Харид нархлари, маржа ва рентабеллик кўрсаткичларини назорат қилиш.
- Мавсумий ва махсус коллекциялар бўйича харид режасини тузиш.
- Омбор қолдиқларини оптималлаштириш ва ортиқча захираларнинг олдини олиш.
- Закуп бўлими ходимлари фаолиятини бошқариш ва назорат қилиш.
- Сотув, маркетинг ва операцион бўлимлар билан яқин ҳамкорликда ишлаш.
Талаблар
- Fashion retail ёки чакана савдо соҳасида камида 3 йиллик тажриба.
- Закуп бўлими раҳбари ёки катта категория менежери сифатида тажриба.
- Ассортимент бошқаруви ва товар матрицасини шакллантириш бўйича амалий билим.
- Аналитик фикрлаш ва рақамлар билан ишлаш кўникмаси.
- Excel дастурини юқори даражада билиш.
- Музокара олиб бориш ва етказиб берувчилар билан ишлаш тажрибаси.
- Сотув, маржа, оборот ва қолдиқлар кўрсаткичларини тушуниш.
- Масъулиятлилик, ташаббускорлик ва натижага йўналтирилганлик.
Устунлик берилади
- Fashion retail тармоқларида ишлаган номзодларга.
- Туркия, Хитой ёки бошқа халқаро етказиб берувчилар билан ишлаш тажрибасига эга бўлганларга.
- 1С, ERP ёки бошқа савдо тизимларида ишлаш тажрибасига эга номзодларга.
Биз таклиф қиламиз
- Бозор даражасидаги рақобатбардош маош.
- KPI ва натижага боғлиқ бонуслар.
- Профессионал ривожланиш ва мартаба ўсиши имконияти.
- Амбицияли ва ривожланаётган жамоада ишлаш.
- Муҳим қарорлар қабул қилиш ва бизнес натижаларига бевосита таъсир кўрсатиш имконияти.
- Ойлик маошдан ташқари қўшимча KPI бонуслари
- Никоҳ тўйида мукофот пули
- Янги йил ва Ҳайит байрамларида пул мукофотлари
- Компания ҳисобидан мазали иссиқ овқат
- Туғилган кунда мукофот пули
- Фарзандли бўлганда суюнчи пули
- Ҳар ой барча товарлар учун 10% чегирма
- Ойлик маошга қўшимча 10–15% устама (натижага қараб)
- Расмий ишга жойлаштириш (меҳнат қонунчилигига мувофиқ)
Мухим
Ушбу лавозим оддий харид менежери учун эмас. Биз ассортиментни мустақил бошқара оладиган, рақамлар асосида қарор қабул қиладиган, сотув ва маржага таъсир кўрсата оладиган кучли раҳбарни қидирмоқдамиз.
Агар сизнинг тажрибангиз фақат буюртма бериш ва етказиб берувчилар билан ёзишмалардан иборат бўлса, ушбу вакансия сиз учун мос келмаслиги мумкин. Биз бизнес натижаларига жавоб бера оладиган профессионални излаяпмиз.