Ташкент, улица Ахмада Дониша, 1А
Логистика курсларимизни сотиш учун кучли, ғайратли ва мақсад сари интилувчи мутахассисни жамоамизга таклиф этамиз. Агар сизда сотув соҳасида тажриба бўлса ва таълим хизматлари йўналишида ривожланишни хоҳласангиз — бу вакансия айнан сиз учун!
Вазифалар:
Логистика курсларининг фаол сотувини амалга ошириш;
Мижозларга маҳсулот (курслар) бўйича профессионал консултация бериш;
Музокаралар олиб бориш ва шартномалар тузиш;
Мижозлар базасини юритиш ва янгилаб бориш;
Белгиланган сотув режасини бажариш.
Талаблар:
Сотув соҳасида камида 1 йиллик иш тажрибаси;
Логистика соҳасини тушуниш (катта устунлик беради);
Юқори мулоқот маданияти ва ишонтириш қобилияти;
Масъулият ва натижага йўналтирилганлик;
Мижозларнинг эътирозлари (возражения) билан ишлай олиш.
Шароитлар:
Иш графиги: 5/2 (ҳафтада 5 кун), соат 09:00 дан 18:00 гача;
Суҳбат натижасига кўра расмий ишга жойлаштириш;
Барқарор ойлик маош + сотувдан юқори бонуслар;
Иноқ жамоа ва шинам офис.