Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича консалтинг соҳасида карьерани бошланг
Next Generation Development (NGD) — Ўзбекистонда фаолият юритувчи консалтинг компанияси бўлиб, бизнес жараёнларни тизимлаштириш ва операцион самарадорликни оширишга ихтисослашган.
Биз қуйидаги йўналишларда ишлаймиз:
- Операцион мукаммаллик (Кайдзен, Лин, Операцион бошқарув)
- Бизнес жараёнларни оптималлаштириш
- Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
- Ўрта ва йирик компанияларда трансформация лойиҳаларини амалга ошириш
NGD мижозлари — ишлаб чиқариш, логистика, дистрибуция ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги компаниялар.
Лойиҳалар одатда қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Компания аудити — жорий ҳолатни таҳлил қилиш
Муаммоларни аниқлаш ва "тор бугин"ларни топиш
Кайзен пилот — синов тарзида яхшилаш лойиҳасини жорий қилиш
Тизимли трансформация (3–6 ой)
KPI тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш
Вазифалар
- Мижоз компанияларда бизнес жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш
- Жараёнлардаги муаммолар ва "тор бугин"ларни аниқлаш
- Жараёнлар харитаси (VSM, flow diagram) ишлаб чиқишда иштирок этиш
- KPI тизимларини ишлаб чиқишда қатнашиш
- Кайзен воркшоп ва ишчи гуруҳларда иштирок этиш
- Жараёнларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
- Лойиҳаларни жорий қилишда иштирок этиш
- Маълумотларни таҳлил қилиш
- Презентациялар тайёрлаш
- Консултация методологияларини ишлаб чикиш ва стандартлаштириш
Талаблар
- Ишлаб чиқариш ёки операцион соҳада камида 3 йил иш тажрибаси
- Лин / Кайзен асослари ҳақида умумий тушунча
- Excel дастурини яхши билиш
- Аналитик фикрлаш қобилияти
- Тизимли фикрлаш
- Янги билимларни ўзлаштиришга тайёрлик
- Интизом ва масъулият
Қуйидаги компанияларда иш тажрибаси бўлган номзодлар айниқса мос келиши мумкин:
- UzAuto Powertrain
- UzAuto Motors
- Artel
- Akfa
- MAN Auto
- Texnopark
- ёки бошқа ишлаб чиқариш корхоналари
Афзаллик сифатида қаралади
- TPM, 5S, VSM, SMED инструментлари ҳақида тушунчага эга бўлиш ва уни куллаган булиш
- Ишлаб чиқариш KPIлари билан ишлаган бўлиш
- Оптималлаштириш лойиҳаларида иштирок этган бўлиш
Биз таклиф қиламиз
- Консалтинг соҳасида профессионал ривожланиш имконияти
- Кайзен методологиясини амалиётда ўрганиш
- Турли саноат компаниялари билан ишлаш имконияти
- Кучли профессионал ўсиш муҳити
- Тренинглар ва менторлик
- Реал лойиҳаларда иштирок этиш орқали тажриба тўплаш
- Узоқ муддатли карьера имкониятлари
Ариза топшириш
Агар сиз ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилашга қизиқсангиз ва консалтинг соҳасида ривожланишни истасангиз, резюменгизни телеграм оркали
Кайзен орқали компанияларга қиймат яратишда иштирок этинг ва профессионал даражангизни янги босқичга олиб чиқинг.