Ameen Consulting компанияси Junior Consultant / Лойиҳа ассистенти вакансиясини эълон қилмоқда. Бу позиция тизимсизликни ёқтирамайдиган, тартибни яхши кўрадиган ва Excel/жадваллар билан ишлашни ёқторадиган, келажакда консультант ёки бизнес аналитик бўлишга умидчи бўлган шахслар учун. Вазифалар сифатида лойиҳаларда иштирок, аналитика, ташкилий ишлар қамраб олинади.
Ameen Consulting — бизнесларни тизимлаштириш, HR ва операцион бошқарувни йўлга қўйиш бўйича консалтинг компанияси.
Биз компанияларга:
- тизим қуриш
- жараёнларни оптималлаштириш
- бошқарувни кучайтиришда амалий ёрдам берамиз.
🚀 Ҳозир жамоамиз кенгаймоқда ва биз келажакда кучли консультант бўлишни истайдиган номзодни излаяпмиз.
🔥 Бу иш ким учун?
Бу позиция сиз учун агар сиз:
- Тизимсизликни ёқтирмайсиз ва тартибни яхши кўрасиз
- Маълумотларни структура қилишдан завқ оласиз
- “Нега бундай?” деган саволни кўп берасиз
- Excel / жадваллар билан ишлашни ёқтирасиз
- Келажакда консультант ёки бизнес аналитик бўлишни истайсиз
❗ Бу иш сиз учун эмас, агар:
- Фақат “осон иш” қидираётган бўлсангиз
- Фақат топшириқ кутиб ишлайдиган бўлсангиз
- Стресс ва дедлайндан қочсангиз
🔧 Асосий вазифалар
1. Лойиҳаларда иштирок
- Консультантларга ёрдам бериш
- Маълумот тўплаш ва тартиблаш
- Бизнес жараёнларни ёзиш (SOP — стандарт иш тартиби ҳужжати)
- Ҳисоботлар тайёрлаш
2. Аналитика ва ҳужжатлаштириш
- Excel / Google Sheets да ишлаш
- Чек-лист ва шаблонлар тайёрлаш
- Презентациялар тайёрлаш
3. Ташкилий ишлар
- Учрашувларни ташкил қилиш
- Протокол ёзиш
- Топшириқлар ижросини кузатиш
✅ Талаблар
- Олий маълумот (ёки сўнгги курс)
- Аналитик фикрлаш
- Excel / Google Sheets базавий даражада
- Рус тили
- Инглиз тили — базавий (устунлик)
⭐ Устунлик бўлади
- HR / бизнес / менежмент билимлари
- Excel формулалари (VLOOKUP, Pivot ва ҳ.к.)
- Презентация тайёрлаш
- AI инструментлардан фойдаланиш
💼 Биз нима берамиз
- Реал бизнес лойиҳаларда ишлаш
- Козимхон Тўраевдан ўрганиш имконияти
- Карьера ўсиши:👉 Junior → Consultant → Senior → PM
- Тизимли фикрлаш ва бизнесни тушуниш
- Расмий иш
- Тренинг ва ўқиш
🧪 Саралаш босқичи
Ишга топширишдан олдин:
👉 Қуйидаги саволга жавоб беринг:
“Тизимсиз компанияда энг катта муаммо нима деб ўйлайсиз?”
(2–3 абзац)