Банк хизматлари офиси бошлиғига офис фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Аҳоли, кичик бизнес ва корпоратив мижозлар учун банк хизматлари ва маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш ҳамда сотув ҳажмини ошириш;
Банк хизматлари офисида амалга оширилаётган кредит, депозит, тўлов ва бошқа банк операцияларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Офис фаолиятига оид асосий молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, режа ва KPI кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш;
Банк комиссиялари ва йиғилишлари учун таҳлилий маълумотлар, ҳисоботлар ва хулосалар тайёрлашда иштирок этиш;
Бошқа тегишли таркибий бўлинмалар билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Банк хизматлари офиси ходимларининг иш фаолиятини мувофиқлаштириш, вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш ҳамда жамоани бошқаришда иштирок этиш.
Талаблар:
Олий маълумот (иқтисодий, молиявий);
Банк соҳасида камида 3 йил иш тажрибаси (мижозлар билан ишлаш, кредитлаш фаолиятида бўлиши афзал);
Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги, банк хизматлари ва операцияларига оид меъёрий ҳужжатларини яхши билиш;