Маълумоти: Молия, банк иши, иқтисодиёт ёки молиявий технологиялар (FinTech/Маълумотлар таҳлили) йўналиши бўйича олий маълумот (магистр даражаси ёки PhD/DSc илмий даражаси устуворлик беради).
Молия, Иқтисодиёт назарияси, Корпоратив молия, FinTech (Рақамли банк, Электрон тижорат, Молиявий хавфсизлик) фанларидан маъруза ва амалий машғулотларни олиб бориш.
Кредит-модуль тизими талаблари асосида фан дастурлари (силлабуслар), календарь режалар, баҳолаш мезонлари ва тест базаларини ишлаб чиқиш.
Замонавий бозор трендларига мос равишда янги ўқув материаллари, кейслар (case-study) ва бизнес-симуляцияларни дарс жараёнига татбиқ этиш.
Божхона иши: Божхона тарифлари ва назорати тизими.
Исломий молия: Шариат стандартлари (AAOIFI) ва исломий банк иши.
Барқарор молия: ESG тамойиллари ва яшил иқтисодиёт.
Халқаро молия: Валюта бозорлари ва трансмиллий корпорациялар молияси.
Суғурта ва пенсия иши: Актуар ҳисоб-китоблар ва фондлар бошқаруви.
Молиявий рисклар: Риск-менежмент ва стресс-тестлаш усуллари.
Ғазначилик: Давлат бюджети ижроси ва ликвидлиликни бошқариш.
Талаблар:
Иш тажрибаси: Камида 3 йил педагогик стаж ёки банк-молия, ғазначилик ва суғурта секторида амалий иш тажрибаси.
Техник кўникмалар: HEMIS платформаси, масофавий таълим тизимлари (Moodle/Zoom) ва молиявий таҳлил дастурлари (Advanced Excel ва б.) билан ишлай олиш.
Тил билиш: Ўзбек тили (мукаммал), рус ёки инглиз тилини билиш (IELTS сертификати мавжудлиги қўллаб-қувватланади).
Шартлар:
Рақобатбардош ва барқарор иш хақи (сухбат асосида белгиланади).
Замонавий моддий-техник база.
Касбий ва илмий ўсиш учун кенг имкониятлар.
Тажрибали профессорлар ва хорижда таҳсил олиб қайтган ёш мутахассислардан иборат ахил жамоа.
Ўзбек ва рус тилларида дарс бериш (ўзбек ва рус гуруҳлар учун)