WMG — тадбиркорлар ва бизнес эгаларини ўқитиш, уларнинг бизнесини ривожлантириш ва тизимлаштиришга ёрдам берувчи таълим компанияси.
Вазифалар - Асосан совуқ мижозлар базаси билан ишлаш: тадбиркорларга қўнғироқ қилиш, қизиқтириш ва учрашув ёки очиқ дарсга таклиф қилиш
- Тадбиркорлар билан суҳбат ўтказиш, эҳтиёжини аниқлаш, курс ва клуб аъзолигини сотиш
- Катта чекли сотувларни ёпиш
- amoCRM да битимларни юритиш, ҳар бир мижозга кейинги қадамни белгилаш
- Очиқ дарсга келганлар билан ишлаш ва уларни сотувга олиб чиқиш
- Кунлик ва ойлик сотув режасини бажариш
Талаблар - Сотув менежери сифатида камида 3 йиллик тажриба
- Совуқ база билан ишлаш бўйича катта тажриба: совуқ қўнғироқлардан сотувга олиб чиқа олиш
- Катта сотувлар қилган, натижасини рақамда кўрсата оладиган бўлиш
- Ўзбек тилида равон ва ишонарли мулоқот
- CRM билан ишлаш (amoCRM бўлса афзал)
- Фаоллик, интизом, натижага йўналтирилганлик
Афзаллик
- Инфо-бизнес, таълим ёки курслар сотувида ишлаган бўлиш
- Тадбиркорлар (B2B) билан ишлаш тажрибаси
Биз таклиф қиламиз
- Ойлик ва бонус тизими суҳбат давомида келишилади
- Ўртача даромад ойига 10 млн сўмдан юқори, натижага қараб чекланмаган
- Иш вақти: [10:00-19:00, ҳафтада 6 кун]
- Замонавий офис: Modera Towers
- Сотув бўйича ўқитиш, кучли тадбиркорлар муҳитида ишлаш
- Клуб тадбирларида ва бизнес сафарларда қатнашиш имконияти
Резюменгизни юборинг. Жавоб беришдан олдин битта саволга ёзинг: "Совуқ базадан қилган энг катта сотувингиз қандай бўлган?"