Ташкент
Halovat Matras жамоасига профессионал камерада сифатли видео ола оладиган, креатив ва тажрибали видеограф қидиряпмиз. Асосий вазифа — маҳсулотларимиз ва брендимиз учун реклама видеолари тайёрлаш.
Профессионал видеокамерада видео тасвирга олиш.
Матраслар, ишлаб чиқариш цехи ва шоурумни тасвирга олиш.
Instagram Reels, Stories ва таргет реклама учун видеолар олиш.
Реклама роликлари ва маҳсулот тақдимотларини суратга олиш.
Камера, объектив, ёруғлик ва овоз ускуналари билан ишлаш.
Маркетолог билан биргаликда сценарий ва креатив ғояларни амалга ошириш.
Видео монтаж қилиш ва рангларни тўғрилаш.
Тайёр видеоларни белгиланган муддатда топшириш.
Видеограф сифатида иш тажрибасига эга бўлиш.
Профессионал камерада ишлашни билиш.
Объективлар, ёруғлик ва овоз ускуналаридан фойдалана олиш.
Реклама ва тижорий видеоларни тасвирга олиш тажрибаси.
Кадр композицияси ва видеомонтажни тушуниш.
Креатив фикрлаш ва жамоада ишлаш қобилияти.
Ўз ишларидан портфолио тақдим этиш.
Барқарор иш жойи.
Маош — тажриба ва кўникмаларга қараб келишилади.
Реклама лойиҳаларида иштирок этиш имконияти.
Касбий ўсиш ва ўз маҳоратини ривожлантириш имконияти.
Ариза топшириш учун: резюме ва аввал тасвирга олган видеоларингиздан портфолио юборинг.