Зангиатинский район, махаллинский сход граждан Токзор, улица А. Нишанов, 6
Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш, молиявий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ҳамда компаниянинг молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича тажрибага эга мутахассис қидирмоқдамиз.
Асосий вазифалар:
Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва таҳлил қилиш;
Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо йўналишлари бўйича молиявий ҳисоботларни шакллантириш;
Рентабеллик, ликвидлик, маржа, операцион харажатлар, EBITDA, умумий даромад ва соф фойда кўрсаткичларини назорат қилиш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш;
Компания капиталини ошириш бўйича молиявий ечимлар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Бюджетларни шакллантириш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
Молиявий моделлар (Financial Model) тузиш ва таҳлил қилиш;
ROI кўрсаткичини ҳисоблаш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш;
Турли даврлар ва йўналишлар бўйича ҳисоботларни ўзаро солиштириш, фарқларни аниқлаш ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш;
Молиявий кўрсаткичлар асосида раҳбарият учун таҳлилий хулосалар ва таклифлар тайёрлаш;
ERP тизимларини молиявий ҳисоботлар жараёнига жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
ACCA ёки IFRS йўналишида билим ва иш тажрибасига эга бўлиш;
Ишлаб чиқариш, дистрибуция ва савдо соҳаларида молиявий ҳисоботлар тайёрлаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;
Cash Flow, Profit and Loss ва Balance Sheet ҳисоботларини мустақил шакллантириш ва таҳлил қилишни билиш;
Молиявий кўрсаткичларни ҳисоблаш, солиштириш ва улар асосида хулоса чиқариш кўникмасига эга бўлиш;
Бюджетлаштириш, молиявий моделлаштириш ва инвестициялар самарадорлигини баҳолаш бўйича тажрибага эга бўлиш;
ERP тизимларини тушуниш, улар билан ишлаш ва жорий этиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиш;
Microsoft Word, Microsoft Excel, Google Sheets ва бошқа офис дастурларидан эркин фойдалана олиш;
Интизомлилик, босиқлик, диққатлилик, синчковлик ва масъулиятлилик;
Кучли таҳлилий фикрлаш ва муаммоларга ечим топиш қобилияти;
Презентация тайёрлаш ва молиявий маълумотларни тушунарли тарзда тақдим этиш кўникмаси.
Биз таклиф қиламиз:
Барқарор ва расмий иш ҳақи;
Иш жойида бепул тушлик;
Бошқа вилоятлардан келувчи ходимлар учун ётоқхона ва 3 маҳал овқат.
RESURS RECRUITMENT PERSONNEL
Ташкент
до 15000000 UZS
Ташкент
до 10000000 UZS
TARGET-INTERNATIONAL SCHOOL
Ташкент
до 12000000 UZS