САВДО АГЕНТИ
EVEREST COMPANY — қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга ишончли компания.
Асосий маҳсулотларимиз: металл трубалар, профиллар, асбестоцемент трубалар, шифер, цемент, стекловолокно ва стеклосетка.
ВАЗИФАЛАР:
Тошкент шаҳридаги базарлар ва қурилиш материаллари савдо нуқталари билан ишлаш;
Янги мижозларни излаш ва жалб қилиш;
Мавжуд мижозлар билан муносабатларни ривожлантириш;
Маҳсулотларни тақдим қилиш ва сотувни амалга ошириш;
Буюртмаларни қабул қилиш ва назорат қилиш;
Дебитор қарздорлик билан ишлаш;
Бозор ва рақобатчиларни ўрганиш;
Сотув бўйича кунлик ҳисобот тақдим этиш.
ТАЛАБЛАР:
Савдо соҳасида тажриба;
Қурилиш соҳаси ва қурилиш материалларини тушуниш;
Металл труба, профиль, шифер, цемент ва бошқа қурилиш материаллари ҳақида умумий билим;
Мижозлар билан музокара олиб бориш ва сотувни ёпиш қобилияти;
Фаол, масъулиятли ва натижага йўналган бўлиш;
Шахсий автомобили бўлиши шарт.
ШАРТЛАР:
Фикс: 5 000 000 сўмдан бошлаб;
Ҳар бир сотувдан 2% қўшимча бонус;
Автомобиль харажатлари учун 1 000 000 сўм;
График: 6/1;
Душанба–Жума: 09:00–17:00;
Шанба — қисқа иш куни.
Иш ҳудуди: Тошкент шаҳридаги қурилиш базарлари ва савдо нуқталари.
Агар сиз қурилиш материаллари бозорини яхши билсангиз ва фаол савдо қила оладиган бўлсангиз — сизни жамоамизда кутамиз!