«GRAND AKBAR INVEST» МЧЖ- бу Ўзбекистондаги премиум классдаги ички хоналар аро (межкомнатные) эшиклар ишлаб чиқарувчи йирик ва таниқли корхона бўлиб, бозорда ўз маҳсулотларини «AKBAR-RICH» савдо белгиси (ТМ) остида тақдим этамиз. Бизнинг максадимиз- миллий бозорда етакчиликни мустахкамлаш ва жахон бозорини забт этиш.
Агарда Сиз (Номзоднинг профили):
- БАЗИС-Мебельщик дастуринг барча модулларида профессионал даражада ишлай олсангиз;
- Эшик ёки мебель ишлаб чиқариш соҳасида конструкторлик бўйича камида 2-3 йиллик муваффақиятли тажрибага эга бўлсангиз;
- МДФ, шпон, массив материаллари ва замонавий фурнитуралар технологиясини мукаммал тушунсангиз;
- Дизайн-проектларни ва хомаки эскизларни хатосиз техник чизмаларга айлантира олиш қобилиятига эга бўлсангиз — биз Сизни ўз жамоамизда кутамиз!
Асосий вазифаларингиз :
- БАЗИС-Мебельщик: Премиум классдаги хоналар аро эшикларнинг аниқ 3D моделларини яратиш.
- Техкарталар: Ишлаб чиқариш цехлари ва усталар учун тушунарли бўлган чизмалар пакетини тайёрлаш.
- БАЗИС-Раскрой: Материаллар сарфини (отходларни) минималлаштириш ва оптимал қирқиш харитасини тузиш.
- БАЗИС-Смета: Маҳсулот учун фурнитура ва хом ашё спецификациясини автоматик ҳисоблаш.
Биз сизга нима таклиф қиламиз (Сизнинг мотивациянгиз):
- Рақобатбардош юқори даромад: Иш ҳақи миқдори суҳбат давомида, сизнинг тажрибангиз ва касбий маҳоратингиздан келиб чикиб (сиз хоҳлаган юқори ҳажмда) белгиланиши мумкин.
- Барқарорлик ва қулайлик: Иш графики танлов асосида 5/2 ёки 6/1 (соат 09:00 дан 18:00 гача).
- Расмий бандлик: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича тўлиқ расмийлаштириш.
- Локация: Тошкент шахри Чилонзор тумани.
Мўлжал:16 тез тиббий ёрдам касалхонаси қаршисида
📩 Келажакни бирга қурамиз!