Middle маркетолог
Компания: EBE.LUXURY
Йўналиш: Ремонт, интерьер дизайн ва мебель
Биз компания маркетингини мустақил бошқара оладиган, стратегия тузадиган ва аниқ натижалар учун жавоб берадиган Middle маркетолог қидирмоқдамиз.
Бу лавозим оддий SMM мутахассиси учун эмас. Бизга контент, реклама, лидлар ва сотув ўртасидаги боғлиқликни тушунадиган, маркетингни рақамлар асосида бошқарадиган мутахассис керак.
Асосий вазифалар:
- Компания учун маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Instagram, Telegram, TikTok ва бошқа маркетинг каналларини ривожлантириш;
- Контент-стратегия ва контент-план тузиш;
- Контент ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва назорат қилиш;
- Reels, Stories ва эксперт контентлар стратегиясини ишлаб чиқиш;
- Реклама кампанияларини ишга тушириш, назорат қилиш ва оптимизация қилиш;
- Target реклама орқали янги ва сифатли мижозларни жалб қилиш;
- Реклама бюджетини самарали тақсимлаш;
- Лидлар сони, нархи ва сифатини мунтазам таҳлил қилиш;
- CRM ва сотув бўлими билан ҳамкорлик қилиш;
- Келган лидларнинг мижоз ва савдога айланиш жараёнини назорат қилиш;
- Рақобатчилар, бозор ва мақсадли аудиторияни таҳлил қилиш;
- Мижозларнинг эҳтиёжларини ўрганиш;
- Акциялар, махсус таклифлар ва маркетинг кампанияларини ишлаб чиқиш;
- Дизайнер, видеограф, SMM ва таргетолог ишларини мувофиқлаштириш;
- Ҳар ой маркетинг ҳисоботини тайёрлаш:
- қанча бюджет сарфланди;
- қанча лид келди;
- ҳар бир лиднинг нархи;
- лидларнинг сифати;
- қанча лид мижозга айланди;
- маркетинг орқали қанча савдо амалга оширилди;
- Маркетинг натижаларини рақамлар ва аналитика асосида доимий равишда яхшилаш.
Биз кимни қидиряпмиз?
Сиз:
- Маркетингда камида 2–3 йиллик тажрибага эга бўлишингиз;
- Маркетинг стратегияси тузиш ва амалга оширишни билишингиз;
- Digital marketing ва performance marketingни тушунишингиз;
- Target реклама ва рекламани таҳлил қилиш бўйича тажрибага эга бўлишингиз;
- Лид генерацияси ва сотув воронкаси билан ишлай олишингиз;
- Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларни маркетинг нуқтаи назаридан ривожлантира олишингиз;
- CRM, аналитика ва маркетинг метрикаларини тушунишингиз;
- CPL, CAC, ROAS, конверсия каби кўрсаткичлар билан ишлай олишингиз;
- Жамоа билан ишлаш ва вазифаларни мувофиқлаштира олишингиз;
- Натижа ва рақамлар учун жавобгарликни ўз зиммангизга олишингиз керак.
Биз учун энг муҳими
Middle маркетолог — фақат пост чиқарадиган ёки Instagram юритадиган SMM мутахассиси эмас.
Сизнинг асосий вазифангиз — компанияга кўпроқ сифатли мижозлар олиб келиш, маркетинг тизимини қуриш ва сотув ўсишига таъсир қилиш.
Биз таклиф қиламиз:
- Ривожланаётган premium сегментдаги компанияда ишлаш;
- Маркетинг стратегиясига таъсир қилиш ва мустақил қарор қабул қилиш имконияти;
- Ижодий ва профессионал жамоа;
- Натижага қараб ўсиш имкониятлари;
- Барқарор маош + KPI асосида бонус тизими.
Агар сиз маркетингни фақат контент эмас, балки бизнес ўсиши ва сотув натижаси сифатида кўрсангиз — сизни жамоамизда кўришдан мамнун бўламиз.