Ташкент, Чиланзарский район, проспект Бунёдкор, 7Г
IP PORTAKAL — Ўзбекистон бозорида 10 йилдан ортиқ муваффақиятли фаолият юритиб келаётган барқарор ва жадал ривожланаётган компания. Компаниямиз дунёнинг етакчи маиший техника брендларини дистрибуция қилиш билан шуғулланади.
Талаблар:
Ҳайдовчилик тажрибаси: камида 5–6 йил;
Масъулиятли ва интизомли бўлиш;
Йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал билиш;
Автомобилга эҳтиёткорлик ва масъулият билан муносабатда бўлиш;
Gazel ва Changan автомобилларини бошқариш тажрибаси бўлиши шарт.
Вазифалар:
Белгиланган йўналишлар бўйича хавфсиз ва ўз вақтида ҳаракатланиш;
Маиший техникаларни омбордан савдо нуқталарига етказиб бериш ва тақсимлаш;
Автомобилнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
Раҳбарият топшириқларини бажариш;
Ҳужжатлар ва юкларни эҳтиёткорлик билан етказиб бериш.
Биз таклиф қиламиз:
Ишончли компанияда барқарор иш;
Ойлик маошни ўз вақтида тўлаш;
Аҳил ва қўллаб-қувватловчи жамоа;
Узоқ муддатли ҳамкорлик имконияти.
Иш шароитлари:
📍 Манзил: Тошкент шаҳри
🕘 Иш вақти: 6/1, 09:00 дан 19:00 гача
💰 Маош: 4.800.000 сумдан бошлаб