Стратегический аналитик

Стратегический аналитик

Ташкент, улица Караташ, 1

Описание вакансии

Ўзбекистон Республикаси Омонатларни кафолатлаш агентлиги Жамғарма бошқаруви, инвестициялар ва риск-таҳлил департаменти учун инвестиция таҳлили ҳамда ташкилот даражасидаги стратегик ва молиявий таҳлил йўналишида тажрибали Senior/Lead даражадаги аналитикни жамоага таклиф қилади.

Бизга фақат ҳисобот тайёрлайдиган аналитик эмас, балки Жамғарманинг инвестиция портфели, молиявий барқарорлиги ва Агентликнинг стратегик мақсадларига эришиш даражасини комплекс баҳолай оладиган, раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун асосланган хулоса ва тавсияларни мустақил шакллантирадиган профессионал керак.

Асосий вазифалар ва масъулиятлар:

  • Жамғарманинг инвестиция портфелини таҳлил қилиш, унинг даромадлилиги, ликвидлилиги ва риск кўрсаткичларини баҳолаш;
  • инвестиция стратегияси ва активларни тақсимлаш (Asset Allocation) бўйича таҳлилий таклифлар ишлаб чиқиш;
  • молия бозори, фоиз ставкалари ва макроиқтисодий кўрсаткичларни мониторинг қилиш, инвестиция қарорлари учун сценарий таҳлили ва бенчмаркинг ўтказиш;
  • Жамғарма маблағларининг етарлилик даражаси (Target Fund Level) ва узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таҳлил қилиш;
  • Агентликнинг йиллик ва стратегик режалари ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш;
  • халқаро тажриба, жумладан IADI маълумотлари ва хорижий омонатларни кафолатлаш/суғурталаш тизимлари билан қиёсий таҳлиллар ўтказиш;
  • ички операцион жараёнларни оптималлаштириш бўйича таҳлилий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Агентлик раҳбарияти, Кузатув кенгаши, Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонлар учун executive-level таҳлилий материаллар, хулосалар ва тақдимотлар тайёрлаш;
  • инвестиция ва ташкилот фаолияти бўйича даврий ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек Агентликнинг йиллик ҳисоботи (Annual Report) тайёрланишида иштирок этиш.

Биз қандай профессионални излаяпмиз?

  • молия, иқтисодиёт, бизнес бошқаруви, банк иши, амалий математика ёки тегишли йўналишда олий маълумот; магистр даражаси устунлик ҳисобланади;
  • молиявий таҳлил, инвестиция таҳлили, корпоратив стратегия ёки стратегик/молиявий режалаштириш соҳасида камида 4–5 йиллик профессионал тажриба;
  • инвестиция портфели, молиявий моделлаштириш, режа-факт ва сценарий таҳлилларини мустақил амалга ошириш тажрибаси;
  • молиявий ҳисоботларни, жумладан IFRS асосидаги ҳисоботларни ўқиш ва таҳлил қилиш, кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш ва асосланган хулоса чиқариш қобилияти;
  • ташкилот даражасида стратегик ёки операцион таҳлил ўтказиш ва KPI кўрсаткичлари билан ишлаш тажрибаси;
  • раҳбарият ва Кузатув кенгаши учун аналитик ҳисоботлар, executive summary ва профессионал тақдимотларни мустақил тайёрлаш тажрибаси;
  • Advanced Excel даражаси, молиявий моделлаштириш ва мураккаб ҳисоблаш моделлари билан ишлаш кўникмаси;
  • стратегик ва тизимли фикрлаш, юқори даражадаги таҳлилий ва танқидий фикрлаш ҳамда натижа учун шахсий масъулият.

Кимларга устунлик берилади?

Қуйидаги йўналишларда Senior / Lead / Бош мутахассис ва ундан юқори даражада ишлаган номзодларга:

  • тижорат банкларининг инвестициялар, молиявий таҳлил, стратегия, MIS, бюджетлаштириш ва режалаштириш бўлинмалари;
  • Марказий банк, молия соҳасидаги давлат ва тартибга солувчи ташкилотлар;
  • Big4, аудит ва консалтинг компаниялари;
  • суғурта, лизинг ва бошқа молия институтлари;
  • халқаро молия ташкилотлари.

Power Query, SQL, Power BI/Tableau, Python, IFRS бўйича билим ҳамда ACCA, CIMA, CFA, DipIFR ёки Data Analytics сертификатлари қўшимча устунлик ҳисобланади.

Тиллар:

  • ўзбек тили — юқори даражада, иш юритиш ва аналитик материаллар тайёрлаш учун;
  • рус тили — юқори даражада;
  • инглиз тили — халқаро ҳисоботлар, IADI материаллари ва профессионал манбалар билан ишлаш даражасида.

Биз таклиф қиламиз:

  • мамлакат молиявий барқарорлиги билан боғлиқ юқори аҳамиятга эга инвестицион ва стратегик таҳлил вазифалари;
  • Агентлик раҳбарияти ва Кузатув кенгаши даражасидаги материаллар билан ишлаш;
  • инвестиция ва аналитика йўналишларини ривожлантиришда, янги ёндашув ва ечимларни жорий этишда бевосита иштирок этиш;
  • IADI, Марказий банк ва халқаро молия ташкилотлари тренинг ва конференцияларида иштирок этиш имконияти;
  • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;

Танлов жараёни

Номзоднинг инвестицион ва стратегик таҳлил қилиш қобилияти, молиявий маълумотлар билан ишлаш кўникмаси, молиявий моделлаштириш ва Advanced Excel даражаси амалий кейс орқали баҳоланади.

Ушбу позиция ҳисобот тайёрлаш билан чекланмайди. Биз инвестиция қарорларини таҳлилий жиҳатдан асослай оладиган, Жамғарманинг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини баҳолайдиган ва ташкилот даражасида стратегик хулоса ҳамда тавсияларни мустақил шакллантира оладиган тажрибали профессионални излаяпмиз.

​​​​​

Навыки
  • Стратегическое планирование
  • Стратегический анализ
  • Анализ больших объемов данных
  • Подготовка аналитических материалов
  • Аналитическая отчетность
  • Управленческая отчетность
  • Финансовый анализ
  • Подготовка презентаций для руководства
  • Management Reporting
  • MIS
  • MS Excel
  • Бюджетирование
  • Прогнозирование
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

Евразийский банк развития
  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
ИП ООО Xalq Retail
  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
UZINFOCOM
  • Ташкент

  • Не указана

Рекомендуем
OPEN BANK AJ
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

ASTERIUM
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

АО ANOR BANK
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

ONESEC
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

АИКБ ИПАК ЙУЛИ БАНК

Senior System Analyst (Core Banking/АБС)

АИКБ ИПАК ЙУЛИ БАНК

  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

АО ANOR BANK

Senior System Analyst

АО ANOR BANK

  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

АО ANOR BANK

Data Analyst (Senior)

АО ANOR BANK

  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

Компания по рефинансированию ипотеки Узбекистана

Аналитик казначейства

Компания по рефинансированию ипотеки Узбекистана

  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

PAYNET
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

UzCarlsberg
  • Ташкент

  • от 20000000 UZS

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию