Асосий вазифалар
- Фойдаланувчи ҳисобларини яратиш, ўзгартириш, блоклаш ва ўчириш жараёнларида иштирок этиш.
- Фойдаланувчиларнинг тизимларга кириш ҳуқуқларини белгиланган тартибда бериш, ўзгартириш ва бекор қилиш.
- Идентификация, аутентификация ва авторизация жараёнларини қўллаб-қувватлаш.
- Active Directory ва LDAP муҳитларида фойдаланувчи ҳисоблари ва гуруҳлар билан ишлашда иштирок этиш.
- RBAC (Role-Based Access Control) асосида роллар ва кириш ҳуқуқларини бошқаришда иштирок этиш.
- Ахборот тизимларида кириш ҳуқуқларининг белгиланган сиёсат ва талабларга мувофиқлигини назорат қилиш.
- Кириш ҳуқуқлари билан боғлиқ мурожаатлар ва техник муаммоларни кўриб чиқиш ва бартараф этишда иштирок этиш.
- Windows ва Linux операцион тизимларида фойдаланувчи ҳисоблари ва кириш ҳуқуқлари билан ишлаш.
- Тизимлар ва дастурий таъминотни ўрнатиш, созлаш ҳамда техник қўллаб-қувватлашда иштирок этиш.
- Ахборот хавфсизлиги талаблари ва ички сиёсатларга қатъий риоя қилиш.
- Бажарилган ишлар ва кириш ҳуқуқлари бўйича техник ҳужжатларни юритиш.
- Раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.
Техник билим ва кўникмалар
- Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик асосларини билиш.
- Идентификация, аутентификация ва авторизация тушунчаларини яхши тушуниш.
- IAM (Identity and Access Management) асослари бўйича билим.
- Фойдаланувчи ҳисоблари ва кириш ҳуқуқларини бошқариш тамойилларини тушуниш.
- Active Directory ва LDAP бўйича бошланғич билим.
- RBAC (Role-Based Access Control) тамойилини тушуниш.
- Windows ва Linux операцион тизимлари билан ишлаш бўйича бошланғич кўникмалар.
- Компьютер тармоқлари ва TCP/IP асосларини билиш.
- Ахборот хавфсизлиги сиёсатлари ва кириш назорати тамойилларини тушуниш.
- Техник ҳужжатлар билан ишлаш ва ҳужжатларни юритиш қобилияти.
- Microsoft Office дастурларидан фойдалана олиш.
Сертификатлар
Ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, IAM, Active Directory ёки тармоқ технологияларига оид сертификатлар мавжудлиги афзаллик ҳисобланади.
Биз таклиф қиламиз
- IAM ва ахборот хавфсизлиги соҳасида амалий тажриба орттириш имконияти.
- Банкнинг корпоратив ахборот тизимлари ва кириш назорати механизмлари билан ишлаш имконияти.
- Active Directory, LDAP ва RBAC каби технологиялар бўйича амалий билимларни ривожлантириш.
- Тажрибали мутахассислар билан бир жамоада ишлаш ва профессионал ўсиш имконияти.
- IT ва киберхавфсизлик соҳасида карьерани бошлаш учун қулай муҳит.
- Доимий иш ёки стажировка асосида фаолият юритиш имконияти.