Видеооператор

НОУ JACK-EC

Видеооператор

Ташкент, Юнусабадский район, массив Кашгар, 9А

Описание вакансии

Биз ҳақимизда

Биз Тошкентдаги математика ўқув марказимиз. Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни фаол ривожлантиряпмиз ва ўз ишининг устаси бўлган кучли видеооператор қидиряпмиз. Агар сиз профессионал видео контент суратга олишни, сифатли кадрлар ва видеолар яратишни яхши кўрсангиз, жамоамизга хуш келибсиз.

Асосий вазифалар:

  • Профессионал камерада видео контент суратга олиш (Reels, промо-роликлар, дарс жараёнлари)
  • Турли форматларда роликлар олиш: cinematic, dynamic, саҳналаштирилган роликлар ва интервюлар
  • Суратга олиш сифатига тўлиқ жавоб бериш: тўғри ёруғлик қўйиш, тоза овоз ёзиб олиш ва тўғри ракурс танлаш
  • Кадрдаги камчиликларни кўра билиш ва суратга олиш жараёнида уларни бартараф этиш
  • Суратга олиш учун янги визуал ғоялар ва ракурслар таклиф қилиш
  • Зарурат бўлса, съёмка учун иштирокчиларни ва локацияларни жалб қилиш (харажатлар компания томонидан қопланади)

Кимни қидиряпмиз:

  • Видеооператорлик соҳасида камида 6 ойлик тажрибаси бор (портфолио шарт)
  • Профессионал камералар, ёруғлик ва овоз ускуналари билан ишлай оладиган
  • Ўзбек ва рус тилида эркин мулоқот қила олади
  • Визуал ва кадр ҳисси яхши ривожланган, сифатли ва кучсиз кадр ўртасидаги фарқни яхши тушунади
  • Турли услубларда суратга ола билади: cinematic, dynamic, talking head, репортаж
  • Монтаж ва ранг билан ишлаш (DaVinci Resolve, Premiere Pro) бўйича бошланғич ёки чуқур билимга эга бўлиш катта плюс
  • Пунктуал, масъулиятли ва ишига жиддий ёндашадиган
  • Дедлайнларга амал қилади ва съёмкаларга ўз вақтида келади
  • Энергияли, позитив ва жамоада ишлай оладиган инсон

Шароитлар:

  • График соат 12:00 дан 20:00, 6/1 (cтудентлар учун ўқиш графикига мослаштириш имконияти)
  • Офис Тошкент марказида (Олой бозори, Hyatt Regency ёнида, м Абдулла Кодирий)
  • Ойлик маош суҳбат асосида келишилади
  • Суратга олиш учун барча зарур ускуналар агар булмаса (камера, свет, микрофон ва ҳ.к.) компания томонидан тақдим этилади

Ойликдан ташқари қўшимча имкониятлар:

  • Карьерада ўсиш
  • Ўз визуал ғояларингизни амалга ошириш эркинлиги
  • Контент орқали компания ўсишида бевосита қатнашасиз
  • Узоқ муддатли ҳамкорлик ва профессионал маҳоратни ошириш имконияти

Агар сиз биз билан ишлашни хоҳласангиз, бизга «Мен сизга керакли энг зўр видеооператорман» деб ёзинг!

Навыки
  • Видеосъемка
  • Организаторские навыки
  • Деловая переписка
  • Деловое общение
  • Организация видеосъемки
Посмотреть контакты работодателя

Адрес

Похожие вакансии

  • Ташкент

  • до 10000000 UZS

Рекомендуем
НОУ Thompson Drujba
  • Ташкент

  • до 10000000 UZS

Рекомендуем
TESTBOR
  • Ташкент

  • от 15000000 UZS

Рекомендуем
  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

GOLDEN HAPPINESS (ALSTAR ТМ)

Видеооператор

GOLDEN HAPPINESS (ALSTAR ТМ)

  • Ташкент

  • до 1000 USD

Tolipov Group Limited

Видеооператор

Tolipov Group Limited

  • Ташкент

  • до 10000000 UZS

QALAN
  • Ташкент

  • до 12000000 UZS

Coddy Camp
  • Ташкент

  • до 10000000 UZS

C. S.
  • Ташкент

  • до 8000000 UZS

  • Ташкент

  • до 8000000 UZS

Хотите оставить вакансию?

Заполните форму и найдите сотрудника всего за несколько минут.
Оставить вакансию