Вакансия: Контент-креатор / Бренд юзи
Respect Me аёллар кийими йўналишига камерада эркин ишлайдиган, контент ярата оладиган ва мижозларда дўконга келиш истагини уйғота оладиган контент-креатор / бренд юзи излаяпмиз.
Бу оддий SMM ёки моделлик эмас. Бизга кийимни чиройли кўрсатадиган, образни тушунтира оладиган, телефонда ўзи видео ола оладиган ва савдога таъсир қиладиган инсон керак.
Вазифалар
- Reels, Stories, TikTok ва Telegram учун контент яратиш
- Ўзи видеога тушиш ва керак бўлса ўзи ҳам телефонда видео олиш
- Янги коллекция, образлар ва товарларни камерада кўрсатиш
- “1 та кийим — 3 хил образ”, “ишга нима кийиш керак”, “кундалик қулай образ” каби рубрикаларда қатнашиш
- Дўконларда съёмка жараёнларида фаол иштирок этиш
- Мобилограф, маркетолог ва жамоа билан бирга ишлаш
- Микроблогерлар, контент-ҳамкорлар ва бренд юзлари билан мулоқот қилиш
- Жонли Stories, қисқа видео, эфир ва backstage контентларда қатнашиш
- Контент орқали мижозларда қизиқиш, ишонч ва харид қилиш истагини уйғотиш
Биз учун муҳим
- Камера олдида эркин ва табиий бўлиш
- Ўзбек тилида равон ва самимий гапира олиш
- Кийим, образ, услуб ва дидни ҳис қилиш
- Телефонда яхши видео ола билиш
- Тезкорлик, масъулият ва ташаббускорлик
- Жамоа билан ишлай олиш
- Fashion, beauty, retail, савдо ёки контент соҳасида тажриба бўлса — катта плюс
Биз кимни излаяпмиз
- камерадан қўрқмайдиган
- кийимни “жонли” кўрсата оладиган
- образни оддий ва тушунарли тилда тушунтира оладиган
- фақат чиройли видео эмас, натижага ишлайдиган контент қиладиган
- ғоя бериб, уни амалга ошира оладиган
- мижозни дўконга келишга қизиқтира оладиган инсон
Иш формати
- Тошкент шаҳри
- Respect Me дўконларида съёмкалар
- Маркетолог билан бирга ишлаш
- График суҳбат асосида келишилади
- Иш ҳақи: фикс + натижага қараб бонус
Танлов босқичи
Номзоддан қисқа синов видеоси сўралади:
1 та образни камерада таништириб, нима учун бу образ қулай, чиройли ва харид қилишга арзишини тушунтириб бериш.
Агар Сиз камерада эркин бўлсангиз, кийим ва образларга қизиқсангиз, контент орқали одамларда хоҳиш уйғота олсангиз — биз билан боғланинг.