Ташкент, Мирабадский район, махаллинский сход граждан Мингурик
VIRA-UNISTROY МЧЖ (Қурилиш компанияси)
Прораб (Қурилиш объектида иш юритувчи)
Асосий талаблар:
Олий маълумотга эга бўлиши (қурилиш муҳандислиги ёки унга турдош муҳандислик йўналишлари бўйича).
Лойиҳа ҳужжатларини ўқий олиши, таҳлил қилиши ҳамда техник ечимлар бўйича асосланган таклифлар бера олиши.
Объектларда обмер ишларини бажариш, қурилиш ишлари ҳажмини аниқлаш ва ҳисоб-китоб қилиш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши.
ГАСИН (НАЗОРАТ МС УЗ) тизими билан ишлай олиши.
AutoCAD ҳамда касбий фаолиятда қўлланиладиган бошқа зарурий дастурларда эркин ишлай олиши.
Қурилиш объектлари бўйича ижро ҳужжатларини (исполнительная документация) ва журналларни тўлиқ ва белгиланган талаблар асосида юрита олиши.
Прораблик соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши (Бинолар қурилиши бўйича).
Рус тилини яхши билиши устунлик сифатида баҳоланади.
Шахсий автомашинаси ва амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга номзодларга устунлик берилади.
Масъулиятли, интизомли, таҳлилий фикрлаш қобилиятига эга, жамоада самарали ишлай оладиган ҳамда натижага йўналтирилган бўлиши лозим.
Қурилиш объектлари: Тошкент вилояти ҳудуди бўйлаб.