Ташкент, Юнусабадский район, массив Юнусабад, 9-й квартал
"Delta Clinic" — таянч-ҳаракат аппарати ва умуртқа поғонаси касалликларини даволашга ихтисослашган замонавий тиббиёт маркази. Бизнинг асосий тамойилимиз — жарроҳлик амалиётларисиз, консерватив ва инновацион ёндашув орқали беморларга саломатликни қайтаришдир.
Сизнинг вазифаларингиз:
Беморларни қабул қилиш, ташхис қўйиш ва даволаш режасини тузиш;
Умуртқа поғонаси ва бўғим касалликларида консерватив терапияни олиб бориш;
Юқори технологияли физиотерапия аппаратлари билан ишлаш;
Даволаш жараёнининг динамикасини кузатиб бориш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Олий тиббий маълумот (Ортопедия-травматология ихтисослиги бўйича);
Мутахассислик бўйича камида 3-5 йиллик иш тажрибаси;
Замонавий даволаш усуллари ва физиотерапия имкониятларига қизиқиш;
Хушмуомалалик ва беморлар билан ишлашда юқори масъулият.
Биздаги даволаш имкониятлари ва технологиялар:
Бизнинг клиникамизда мутахассислар энг сўнгги авлод технологияларидан фойдаланган ҳолда иш олиб борадилар:
HILT (Юқори интенсив лазер терапияси);
SIS (Юқори интенсив магнит терапияси);
TECAR терапия;
UVT (Зарб-тўлқин терапияси);
UZT (Ультратовуш терапияси);
LFK (Даволаш жисмоний тарбияси) ва бошқалар.
Ва шунга ухшаш бошка Физиотерапевтик аппаратлар.
Биз нима таклиф қиламиз:
Замонавий ва шинам клиникада ишлаш имконияти;
Энг илғор тиббий ускуналар билан таъминланган иш жойи;
Рақобатбардош иш ҳақи (суҳбат асосида белгиланади);
Профессионал ўсиш ва соҳадаги янги технологияларни ўзлаштириш учун шароитлар.
Многопрофильная частная клиника ООО Hi-Tech Laboratories
Ташкент
до 10000000 UZS
TARGET-INTERNATIONAL SCHOOL
Ташкент
до 7000000 UZS