📞 UTAX – Солиқ Маслаҳатчилари Ташкилоти жамоасига қўшилинг!
СОТУВ ОПЕРАТОРИ
UTAX — Ўзбекистонда солиқ маслаҳатчилиги соҳасида 15 йиллик тажрибага эга, йирик бизнесларга солиқ аудити, солиқ маслаҳати ва солиқ хавфларини бошқариш бўйича профессионал хизматлар кўрсатувчи ташкилот.
Агар сиз одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўрсангиз, сотув соҳасида ўзингизни ривожлантиришни истасангиз ва юқори даромад топишни мақсад қилган бўлсангиз — биз сизни жамоамизда кўришдан мамнун бўламиз!
💼 Лавозим вазифалари
- Кирувчи қўнғироқларга тезкор ва хушмуомала тарзда жавоб бериш.
- Мижозларга компания хизматлари бўйича тўлиқ ва аниқ маълумот бериш.
- Компания хизматларини профессионал тарзда тақдим этиш ва сотиш.
- Потенциал мижозларнинг эҳтиёжини аниқлаш ҳамда энг мақбул ечимни таклиф қилиш.
- Раҳбар ва солиқ экспертлари билан учрашувлар учун сана ва вақтни келишиш.
- CRM тизимида мижозлар ҳақидаги маълумотларни юритиш.
- Белгиланган сотув режаси ва KPI кўрсаткичларини бажариш.
✅ Биз кимни қидиряпмиз?
- Сотув ёки Call-марказ соҳасида иш тажрибасига эга номзод.
- Мижозлар билан музокара олиб бориш ва ишонтириш қобилияти юқори.
- Рус тилида эркин мулоқот қила олади (ўзбек тилини билиши шарт).
- Солиқ, бухгалтерия ёки молия соҳаси бўйича умумий тушунчага эга бўлиши устунлик ҳисобланади.
- Компьютер ва CRM дастурларида ишлашни билади.
- Масъулиятли, натижага йўналтирилган ва тез ўрганувчан.
⭐ Биз нимани таклиф қиламиз?
- Расмий ишга қабул қилиш.
- Иш вақти: Душанба–Жума, 10:00–18:00 (6/1).
- Замонавий ва шинам офис.
- Офис манзили: ЖАР стадиони ёни.
- Ёш, фаол ва профессионал жамоада ишлаш имконияти.
- Сотув бўйича доимий ўқув ва ривожланиш.
- Карьера ўсиши учун аниқ имкониятлар.
💰 Маош
Фикс маош — 3 000 000 сўм
➕ Сотувдан юқори фоиз (бонус)
Ўртача ойлик даромад: 10 000 000 сўм ва ундан юқори.
Даромадингиз сиз эришган натижаларга боғлиқ.
📩 Агар сиз:
✔ Даромадингизни чекламасликни истасангиз;
✔ Кучли жамоада ишлашни хоҳласангиз;
✔ Профессионал сотув соҳасида ўсишни мақсад қилган бўлсангиз —
UTAX жамоасига қўшилинг!
Резюмени юборинг ва суҳбатга таклиф олинг!