Номзодга қўйиладиган асосий талаблар:Юқори кучланишли (1000 В дан юқори) электр тармоқлари ва ускуналари билан ишлашда камида 20 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши;
Электроэнергетика ёки электротехника соҳаси бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши (диплом билан тасдиқланган);
Электр хавфсизлиги бўйича IV ёки V гуруҳ рухсатномасига (допуск) эга бўлиши ҳамда унинг амал қилиш муддати тугамаган бўлиши;
«Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари» ва «Электр қурилмаларини ишлатиш қоидалари» талабларини мукаммал билиши;
Белгиланган тартибда мажбурий дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтган бўлиши ҳамда соғлиғи ушбу лавозимда ишлашга тўсқинлик қилмаслиги (тиббий хулоса билан тасдиқланади);
Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича билимларини даврий аттестациядан ўтказиб борган бўлиши;
Кучланиш остида бўлган қурилмаларда ишлаш тартиби, наряд-допуск тизими, ерга улаш (заземление), ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини амалда қўллай олиши;
Электр токидан жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши;
Масъулиятли, интизомли ва ўз ишига пухта ёндашадиган бўлиши.
Вазифалари:Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанция ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, профилактик кўрик ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш, хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишларни ташкил этиш.