Ташкент, улица Бабура, 6
Вакансия: Аеллар кийими, образлар ва SMM бўйича координатор
Аёллар кийими, Instagram, трендлар сизга қизиқми? Бир дона кийимдан мижоз дарҳол кийиб кўргиси келадиган образ йиғишни биласизми?
Унда биз танишишимиз керак.
Respect Me жамоасига услубни ҳис қиладиган, трендларни тез илғайдиган ва товарни шунчаки “вешалкадаги кийим” эмас, балки чиройли, тушунарли ва сотиладиган образга айлантира оладиган қиз керак.
Бизга шунчаки SMM-мутахассис ёки мода ҳақида фақат гапирадиган назариячи эмас.
Бизга шундай инсон керакки, у тушунади: чиройли бўлиши яхши, чиройли бўлиб сотилиши эса янада яхши.
Яхши дидга, жонли қарашга ва тижорий фикрлашга эга.
Биз учун муҳим:
қайси товар яхши сотилишини тез тушуниш;
уни нима билан мослаштиришни билиш;
Stories/Reels учун нимани кўрсатиш кераклигини тушуниш;
манекенга қандай образ қўйишни билиш;
сотувчи мижозга қайси товарни таклиф қилиши кераклигини кўра олиш.
янги товарларни кўриш ва кучли моделларни ажратиш;
тайёр образлар йиғиш;
дўконларда товарни чиройли ва тўғри кўрсатишга ёрдам бериш;
SMM жамоасига Stories/Reels учун ғоялар бериш;
трендлар ва рақобатчиларни кузатиш;
сотувчиларга қайси товарни нима билан мослаштиришни тушунтириш;
товар бўйича фикр бериш: нима яхши кетяпти, нимани кучайтириш керак, нимани такрорламаслик керак;
вақт-вақти билан товар хариди / закуп бўйича хизмат сафарларида иштирок этиш.
Сиз:
тезкор ва ташаббускор;
яхши дидли;
ортиқча “понт”сиз, лекин ишончли;
деталларга эътиборли;
дўкон ва ҳақиқий чакана савдодан қўрқмайдиган;
аёллар кийими ва Instagram’ни яхши кўрадиган;
хизмат сафарларига тайёр;
fashion соҳасида фақат “чиройли” эмас, балки “сотилди” ҳам муҳимлигини тушунадиган бўлишингиз керак.
fashion retail соҳасида тажриба;
аёллар кийими билан ишлаш тажрибаси;
Reels / Stories’ни тушуниш;
образлар йиғиш қобилияти;
товар танлаш ва закуп жараёнига қизиқиш;
ўзбек ва рус тилларини билиш;
брендлар, трендлар, дўконлар ва Instagram бўйича яхши насмотренность.
Respect Me аёллар fashion-лойиҳасида ишлаш;
образлар, товар тақдимоти ва контентга таъсир қилиш имконияти;
жонли жамоа;
реал вазифалар;
ғоялар учун очиқ муҳит;
товар хариди ва закуп жараёнида тажриба орттириш имконияти;
иш ҳақи номзод даражасига қараб муҳокама қилинади.
Асосий формула:
товар → образ → контент → мижоз қизиқиши → примерка → сотув
Агар сизга аёллар кийими, трендлар ва тижорий ёндашув яқин бўлса — сиз билан танишишдан хурсанд бўламиз.
“ТашТек” технический университет
Ташкент
от 25000000 UZS
Ташкент
до 25000000 UZS
Antal International Tashkent Xususiy Bandlik Agentligi
Ташкент
до 20000000 UZS