Master CNC service — Компаниямиз саноат корхоналарида замонавий CNC дастгоҳларини ўрнатиш, ишга тушириш, диагностика қилиш, таъмирлаш ва техник сервис хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.
Асосий вазифалар:
- Буюртмачи объектларида техник ишларни ташкил этиш ва бошқариш;
- Техник носозликларни таҳлил қилиш, ҳисобот тайёрлаш ва ечим ишлаб чиқиш;
- Вазифаларни техник жамоа ўртасида тақсимлаш ҳамда бажарилишини назорат қилиш;
- Иш сифати, муддатлари ва техник талаблар бажарилишини таъминлаш;
- Бажарилган ишларни якуний текшириш ва буюртмачига камчиликсиз топшириш.
Талаблар:
- Электр ва механик дастгоҳларни яхши билиш;
- Электр схемалари ва техник чизмаларни ўқий олиш;
- MC офис дастурларида ишлаш.
Биз сизга таклиф қиламиз:
- Корхона ҳисобидан тушлик;
- Касбий ривожланиш ва малака ошириш имконияти;
- Ўзбекистондаги янги (CNC дасгоҳларига ҳизмат кўрсатиш) йўналишни кашф этиш.
Чет тил билиш: Инглиз ёки рус тилини яхши билиш.