Лавозим ҳақида
Компания инновацион фаолиятини ривожлантириш доирасида Инновацион фондни шакллантириш ва бошқариш учун малакали мутахассисни жамоага таклиф этади.
Асосий вазифалар
- Инновацион фондни яратиш ва ривожлантиришда иштирок этиш
- Инвестицион стратегия ва молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш
- Инновацион ва технологик лойиҳаларни излаш, саралаш ва баҳолаш
- Стартаплар ва инновацион экотизим иштирокчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш
- Лойиҳалар бўйича due diligence жараёнларида иштирок этиш
- Инвестицион ҳужжатлар, таҳлилий материаллар ва ҳисоботлар тайёрлаш
- Грантлар, субсидиялар ва бошқа молиялаштириш манбаларини жалб қилиш
- Давлат органлари ва молиявий институтлар билан ишлаш
- Портфель лойиҳаларини мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш
- Компаниянинг инновацион фаолияти бўйича таҳлил ва стратегия ишлаб чиқиш
Номзодга қўйилган талаблар
Маълумоти:
- Олий маълумот (иқтисодиёт, молия, менежмент, технологиялар ёки тегишли йўналиш)
Тиллар:
- Ўзбек ва рус тилларини эркин билиши шарт
- Инглиз тили — камида B2 даражада
Иш тажрибаси:
- Камида 3–5 йил инновациялар, инвестициялар ёки лойиҳа бошқаруви соҳасида
- Стартаплар, венчур фондлар ёки инвестицион лойиҳалар билан ишлаш тажрибаси
- Молиялаштириш жалб қилиш ва инвесторлар билан ишлаш тажрибаси
Касбий кўникмалар
- Венчур инвестиция ва инновацион молиялаштиришни тушуниш
- Инвестицион ва технологик лойиҳаларни баҳолаш кўникмалари
- Финанс ва бизнес таҳлил воситаларидан фойдалана олиш
- KPI ва самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш
- Бизнес-кейс ва презентациялар тайёрлаш
Шахсий сифатлар
- Кучли аналитик фикрлаш
- Ташаббускорлик ва проактивлик
- Самарали коммуникация ва музокара олиб бориш кўникмаси
- Бир нечта лойиҳани бир вақтда бошқара олиш
- Натижага йўналтирилганлик
Иш шартлари
- Барқарор ва стратегик аҳамиятга эга компанияда иш
- Расмий ишга жойлашиш
- Тўлиқ ижтимоий пакет
- Касбий ва карьера ўсиши имкониятлари
- 6/1 иш графиги (шанба — 15:00 гача)
- Корпоратив тушлик
- Замонавий офис