Бизнинг суғурта компаниямиз профессионал жамоага тажрибали ва масъулиятли Бош ҳисобчи қидирмоқда. Агар сиз молиявий ҳисоботлар тилсимларини тушунсангиз ва суғурта соҳасидаги бухгалтериянинг ўзига хосликларини билсангиз, сизни ўз жамоамизда кутамиз!
Сизнинг асосий вазифаларингиз:
- Бухгалтерияни бошқариш: Компанияда бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ташкил қилиш ва юритиш;
- Суғурта операциялари назорати: Суғурта мукофотлари, тўловлари, комиссион харажатлар ва қайта суғурта (перестрахование) ҳисобини юритиш;
- Ҳисоботлар: Солиқ ва молиявий ҳисоботларни (МҲСХ/МБС) тайёрлаш ҳамда регуляторга (Марказий банк/ваколатли орган) ўз вақтида топшириш;
- Филиаллар билан ишлаш: Филиаллар ҳисобини юритиш ва маълумотларни консолидация қилиш;
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Маълумот: Бакалавр (бухгалтерия, молия, иқтисодиёт ёки аудит йўналишида);
- Тажриба: Суғурта соҳасида камида 3 йил ва бош ҳисобчи ёки ўринбосар лавозимида камида 2-3 йил иш стажи;
- Солиқ кодекси, суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ва Миллий бухгалтерия стандартларини мукаммал билиш, 1С, Excel (юқори даражада), Soliq.uz, ЭҲФ ва банк-клиент тизимларида эркин ишлаш.
- Сертификатлар (устунлик беради): CAP/CIPA, ACCA ёки DipIFR.
Биз нима таклиф қиламиз?
- Муносиб иш ҳақи;
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
- Йиллик пуллик меҳнат таътили;