Ташкент, улица Караташ, 1
Агар сиз «Омонатларни кафолатлаш агентлиги»нинг IT стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инфратузилманинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда рақамли трансформацияни бошқаришга қодир тажрибали лидер бўлсангиз — жамоамизга таклиф этамиз.
Бу оддий IT директор лавозими эмас.
Сиз Ўзбекистон банк тизими барқарорлиги учун масъул давлат молиявий регулятор институтида IT стратегияни шакллантириш ва бошқаришда асосий роль ўйнайсиз.
Агентлик 1031-қонун (lex.uz) асосида мустақил молиявий институт сифатида фаолият юритади ва банклар тугатилиши, компенсация жараёнлари ҳамда молиявий рискларни бошқариш соҳасида стратегик аҳамиятга эга.
Асосий вазифалар:
1. IT стратегия ва бошқарув
Агентлик стратегиясига мувофиқ IT стратегия ишлаб чиқиш ва жорий этиш
IT бюджети ва харажатлар самарадорлигини назорат қилиш
IT governance тизимини шакллантириш
Ички IT сиёсат ва регламентларни ишлаб чиқиш
2. IT лойиҳаларни бошқариш
IT лойиҳалар портфелини бошқариш
Agile / Waterfall / Hybrid методологияларини қўллаш
Лойиҳа рискларини баҳолаш ва камайтириш
Раҳбариятга стратегик ҳисобот тақдим этиш
3. Инфратузилма ва киберхавфсизлик
Сервер, тармоқ, БД ва корпоратив тизимлар узлуксиз ишлашини таъминлаш
DRP / BCP тизимини ташкил қилиш
Ахборот хавфсизлиги стандартларини жорий этиш
4. Рақамли трансформация
ERP, CRM ва корпоратив тизимларни ривожлантириш
Автоматлаштириш ва рақамли ечимларни жорий қилиш
Вендор ва аутсорсинг компаниялар билан ишлаш
IT соҳасида олий маълумот
7–10 йиллик IT тажриба, шу жумладан раҳбарлик позицияларида
IT Project Management амалиёти (PMP / PRINCE2 / Agile устунлик)
Корпоратив IT архитектура ва инфратузилма бўйича билим
Ахборот хавфсизлиги ва IT рискларини бошқариш тажрибаси
Стратегик фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти
Шароитлар:
Давлат молия тизимига таъсир этувчи қарорларда иштирок
Регулятор даражасида IT governance қуриш имконияти
Институционал даражада рақамли трансформацияни бошқариш
Рақобатбардош иш ҳақи + байрамларда бонус ва мукофотлар.
Лидерлик позицияси — юқори малакали мутахассислар жамоасига раҳбарлик қилиш.
MAXSUS INNOVATSIYA VA TA'MINOT
Ташкент
от 200000 RUR
Rashidov Khumoyun
Ташкент
до 50000000 UZS
ACTION-MCFR MEDIAGURUHI
Ташкент
от 12000000 UZS