Ташкент, улица Караташ, 1
⚠️ Илтимос, эълонни охиригача ўқинг. Ушбу лавозимга фақат молия соҳасида 7 йилдан ОРТИҚ юридик тажрибага эга номзодлар мурожаат қилиши сўралади.
ЛАВОЗИМ ҲАҚИДА
Омонатларни кафолатлаш агентлиги — давлат молия тизимининг барқарорлигини таъминловчи регулятор институт бўлиб, банклар тугатилиши, компенсация тўловлари ва молиявий рисклар билан боғлиқ ҳуқуқий жараёнларда фаол иштирок этади.
Биз банк, молиявий институтлар билан тўғридан-тўғри ишлаган, тўловга қобилиятсизлик жараёнларида бевосита қатнашган чуқур амалий тажрибага эга юристни излаяпмиз.
Асосий вазифалар:
МАЖБУРИЙ ТАЛАБЛАР:
⚠️ УШБУ БЎЛИМГА МОС КЕЛМАГАН НОМЗОДЛАР АНКЕТАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ
⛔ Қуйидаги тажрибалар МОС КЕЛМАЙДИ:
БИЗ НИМАНИ ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ
Рақобатбардош маош, банк ва молия бозори даражасида, тажрибага қараб белгиланади;
Ўзбекистонда ягона депозитлар кафолатлаш бўйича регулятор агентликда ишлаш имконияти — банк тизимининг энг муҳим қарорларида бевосита иштирок;
Банклар тугатилиши, лицензия ва компенсация тўловлари бўйича нодир ва юқори даражадаги профессионал тажриба;
Агентлик қарорлари, ҳуқуқий позициялар ва регулятор ҳужжатларини шакллантиришда тўғридан-тўғри иштирок;
Халқаро ўқув курслари ва профессионал дастурларда бепул иштирок этиш имконияти (banking law, AML/CFT, fintech regulation);
24 календар кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили;
Чораклик ва йиллик натижалар бўйича мукофотлар;
Давлат ва касбий байрамлар муносабати билан, шунингдек ходим ҳаётидаги муҳим воқеаларда қўшимча мукофот пуллари;
Барқарор иш жойи, аниқ регламентлар ва иш–ҳаёт балансига эга профессионал муҳит.
Агар сиз банк ёки финтех соҳасида тажрибали юрист сифатида фақат шартномалар эмас, балки бутун банк тизими барқарорлигига таъсир қилувчи қарорларда иштирок этишни истасангиз — ушбу лавозим айнан сиз учун.