Зарафшан, махаллинский сход граждан Узбекистан, проспект Марварид, 73
Вазифалар:
Чакана хизматлар бўлими фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш;
Бўлим ходимлари ишини бошқариш, мотивация ва ривожлантириш;
Мижозларга чакана банк маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этиш (кредитлар, депозитлар, пластик карталар ва бошқалар);
Чакана мижозлар базасини кенгайтириш, янги мижозларни жалб қилиш;
Бўлим фаолиятини банкнинг умумий стратегик мақсадлари билан уйғунлаштириш;
Ички меъёрий ҳужжатлар ва банк қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳисоботларни тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш.
Талаблар:
Олий маълумот (молиявий, иқтисодий ёки банк соҳаси бўйича);
Банк соҳасида камида 3–5 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан чакана хизматлар йўналишида раҳбарлик тажрибаси;
Чакана банк маҳсулотлари ва хизматларини чуқур билиш;
Раҳбарлик ва жамоа билан ишлаш кўникмалари;
Саводли нутқ ва музокара олиб бориш қобилияти;
Мас’улият, ташаббускорлик ва натижага йўналтирилганлик.
Шароитлар:
Рақобатбардош маош ва бонус тизими;
Барқарор ва ривожланаётган банк тизимида фаолият юритиш;
Мартаба ўсиши учун кенг имкониятлар.